Элдор Шомуродов "Таҳсин" мукофотини қўлга киритди

Narzulla Saydullayev
17 дек 2019, 13:42
Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таҳсин” мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда турли соҳа вакиллари қатори ўзбек спортчилари ҳам эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz