Элдор Шомуродов "Женоа"да ўзига шерик сифатида кимни таклиф қилади? Футболчининг ўзи жавоб берди
22 мар 2021 16:30
Янгиликлар
Элдор Шомуродов "Женоа"да ўзига шерик сифатида кимни таклиф қилади? Футболчининг ўзи жавоб берди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига таклиф қилинган ҳужумчи Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.
Суҳбат жараёнида ассоциация матбуот котибининг: "Женоа"дагилар ўзинг билан ўйнаш учун шерик олиб кел деса, кимни танлаган бўлар эдингиз? деган саволига футболчи қуйидагича жавоб берди.
"Жуда қийин савол. Бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Терма жамоадан бўлса ҳам фарқи йўқ, ўзимизнинг йигитлардан. "Бунёдкор"да ўйнаган вақтимда Достон Ҳамдамов билан яхши келишиб ўйнардим. Кейинчалик кўп нарсалар ўзгариб кетди. Ҳаётда ким билан яхши муносабатда бўлсангиз, майдонда ҳам ўша билан чиқишиб кетасиз. Фикрингиз бир жойдан чиқиши мумкин. "Жаноа"га қайси футболчи борса ҳам ўша билан кўпроқ мулоқотда бўламан. Демак шу футболчи билан майдонда бир-биримизни тушуниб ўйнаймиз",- дейди Шомуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар