UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  5 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  3 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  37 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига таклиф қилинган ҳужумчи Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

Бунда футболчи олдиндаги ўртоқлик учрашувлари ва "Женоа" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Олдинда бизни учта муҳим учрашув кутмоқда. Шунинг учун ҳам март ойидаги иккита ўртоқлик ўйини керакли ва муҳим, деб ўйлайман. Терма жамоа анча вақтдан бери оптимал таркибда йиғилгани йўқ. ЖЧ саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёргарлик кўришимизда ўртоқлик ўйини фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Фикримча, "Женоа"даги ўйинларим кўпроқ босим юклайди. Чунки терма жамоага фойдам тегиши учун шу клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан. "Женоа"да ҳар доим терма жамоанинг ўйинларини кутиб яшайман, десам муболаға бўлмайди. Миллий жамоа йиғинига келганимда очиғи мазза қиламан. Айтганимдек Италия чемпионатида босим юқори, барча ўзбекистонлик мухлислар мендан кўп нарса кутишади. Ҳеч қачон бир ўзим нимадир ютишни ўйламайман. Жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Боиси жамоа муваффақиятга эришса футболчида ҳам соврин ютиш имкони бўлади",- дейди Шомуродов.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика