UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  13 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига таклиф қилинган ҳужумчи Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

Бунда футболчи олдиндаги ўртоқлик учрашувлари ва "Женоа" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Олдинда бизни учта муҳим учрашув кутмоқда. Шунинг учун ҳам март ойидаги иккита ўртоқлик ўйини керакли ва муҳим, деб ўйлайман. Терма жамоа анча вақтдан бери оптимал таркибда йиғилгани йўқ. ЖЧ саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёргарлик кўришимизда ўртоқлик ўйини фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Фикримча, "Женоа"даги ўйинларим кўпроқ босим юклайди. Чунки терма жамоага фойдам тегиши учун шу клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан. "Женоа"да ҳар доим терма жамоанинг ўйинларини кутиб яшайман, десам муболаға бўлмайди. Миллий жамоа йиғинига келганимда очиғи мазза қиламан. Айтганимдек Италия чемпионатида босим юқори, барча ўзбекистонлик мухлислар мендан кўп нарса кутишади. Ҳеч қачон бир ўзим нимадир ютишни ўйламайман. Жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Боиси жамоа муваффақиятга эришса футболчида ҳам соврин ютиш имкони бўлади",- дейди Шомуродов.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика