Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман"

Aslanov Jasurbek
22 мар 2021
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига таклиф қилинган ҳужумчи Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

Бунда футболчи олдиндаги ўртоқлик учрашувлари ва "Женоа" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Олдинда бизни учта муҳим учрашув кутмоқда. Шунинг учун ҳам март ойидаги иккита ўртоқлик ўйини керакли ва муҳим, деб ўйлайман. Терма жамоа анча вақтдан бери оптимал таркибда йиғилгани йўқ. ЖЧ саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёргарлик кўришимизда ўртоқлик ўйини фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Фикримча, "Женоа"даги ўйинларим кўпроқ босим юклайди. Чунки терма жамоага фойдам тегиши учун шу клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан. "Женоа"да ҳар доим терма жамоанинг ўйинларини кутиб яшайман, десам муболаға бўлмайди. Миллий жамоа йиғинига келганимда очиғи мазза қиламан. Айтганимдек Италия чемпионатида босим юқори, барча ўзбекистонлик мухлислар мендан кўп нарса кутишади. Ҳеч қачон бир ўзим нимадир ютишни ўйламайман. Жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Боиси жамоа муваффақиятга эришса футболчида ҳам соврин ютиш имкони бўлади",- дейди Шомуродов.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати