UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  14 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  20 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди? Янгиликлар

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди?

Элдор Шомуродов Генуядаги тўрт ярим ойлик даври мобайнида камтарона статистика қайд этишга улгурди - 701 дақиқа, 2та гол ва шунча голли узатма.

У ҳақида мураббийлар ижобий фикр билдиришади. Ҳусусан жамоа собиқ бош мураббийи Роландо Маран шундай фикр билдирган: "Элдор жамоада яхши ўйин кўрсатмоқда. Кўп ишлайди ва меҳнат қилади. Фойдали футболчи лекин янада такомиллашиб бориши лозим". Унинг ўрнини эгаллаган Давиде Баллардини эса ҳазиллашади. "У кучли ва катта салоҳиятга эга. Шомуродовнинг италян тилини тушунмаслиги ва менинг фикримни билмаслиги яхши".

La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Элдор учта сўзни билишини тан олди. Бу сўзлар buongiorno, buonasera, arrivederci (хайрли тонг, хайрли кеч ва хайр). "Лекин мослашиш қийин бўлди деб ўйламайман. Жамоадаги дўстларим ёрдам беришди. Мен дастлабки кунларданоқ улар билан яхши муносабатдаман. Генуяга келаётганимда менга қийин бўлишини билардим. Ўзимни исботлаш учун битта усул бор у ҳам бўлса қаттиқ ишлаш. Бунга доимо амал қилишга интиламан. Бирор нарса амалга ошаётган бўлиши мумкин, аммо фаолиятим энди бошланди. Ўзбек Мессиси? Мени нима учун бундай аташларини билмайман",- дейди Элдор Шомуродов. 


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика