UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  0 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  1 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  14 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"

Хабарингиз бор, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади.

Бугунги машғулотдан аввал терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ҳаммаси яхши. Тайёргарлик кеча бошланган. Эртадан кейин ўйин, вақт кам қолди. 

Албатта, Катанецнинг ўзи иштирок этмаслиги нохуш хабар. Бироқ унинг ёрдамчилари бор ва барча керакли кўрсатмаларни улар орқали етказиб турибди. Биз биринчи йил бирга эмасмиз, анча йилдан буён Катанец билан биргамиз. Бир-биримизни ҳам, Катанец нимани хоҳлашини ҳам ҳамма яхши тушунади. Ўйлайманки, ортиқча ўзгариш ва қийинчилик, ҳаммаси яхши бўлади. 

Керак бўлса, албатта, мураббийнинг ўзи билан ҳам телефон орқали гаплаша оламиз.

Олдимизда Эронга қарши ўйин турибди, биринчи навбатда унга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Яхши томони биз уйда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу сабабли ҳам фақатгина олти очко учун майдонга тушамиз. Ўйлашимча, бунга кучимиз етади.

Ҳали ЖЧ йўлланмаси ҳақида гапиришга эрта. Ҳозир муҳими 3 очко олиш. Вазифамиз — Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биринчи ўринданми ёки иккинчи, бунисини фарқи йўқ. 

Услуб борасида ҳеч қандай янгилик бўлади деб ўйламайман. Янги услуб киритиш учун анча вақт талаб қилинади. Биз мана шу услубга кўп йиллар давомида келдик ва ҳозир ортиқча янгилик бўлади деб ҳисобламайман.

Мухлисларнинг олдида ўйнашимиз яхши янгилик. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилади. Қўшимчасига, Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади. Чунки Қирғизистон барибир кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнади, Эрон билан эса бошқача ўйин бўлади. Биз бу жамоани яхши биламиз. Сўнгги йилларда улар билан кўп марта ўйнадик. Шунинг учун, қизиқ бўлади деб ўйлайман. 

Эрон терма жамоаси қандай ўйнашидан қатъи назар, биринчи навбатда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз муҳимроқ. Агарда ўзимиз истагандек ўйнай олсак, кучли томонларимизни кўрсата олсак, қолганининг фарқи йўқ. 

Жамоада барчаси яхши, футболчилар ҳам клубларидан ажойиб ҳолатда етиб келган", - деди Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика