UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  26 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"

Хабарингиз бор, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади.

Бугунги машғулотдан аввал терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ҳаммаси яхши. Тайёргарлик кеча бошланган. Эртадан кейин ўйин, вақт кам қолди. 

Албатта, Катанецнинг ўзи иштирок этмаслиги нохуш хабар. Бироқ унинг ёрдамчилари бор ва барча керакли кўрсатмаларни улар орқали етказиб турибди. Биз биринчи йил бирга эмасмиз, анча йилдан буён Катанец билан биргамиз. Бир-биримизни ҳам, Катанец нимани хоҳлашини ҳам ҳамма яхши тушунади. Ўйлайманки, ортиқча ўзгариш ва қийинчилик, ҳаммаси яхши бўлади. 

Керак бўлса, албатта, мураббийнинг ўзи билан ҳам телефон орқали гаплаша оламиз.

Олдимизда Эронга қарши ўйин турибди, биринчи навбатда унга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Яхши томони биз уйда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу сабабли ҳам фақатгина олти очко учун майдонга тушамиз. Ўйлашимча, бунга кучимиз етади.

Ҳали ЖЧ йўлланмаси ҳақида гапиришга эрта. Ҳозир муҳими 3 очко олиш. Вазифамиз — Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биринчи ўринданми ёки иккинчи, бунисини фарқи йўқ. 

Услуб борасида ҳеч қандай янгилик бўлади деб ўйламайман. Янги услуб киритиш учун анча вақт талаб қилинади. Биз мана шу услубга кўп йиллар давомида келдик ва ҳозир ортиқча янгилик бўлади деб ҳисобламайман.

Мухлисларнинг олдида ўйнашимиз яхши янгилик. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилади. Қўшимчасига, Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади. Чунки Қирғизистон барибир кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнади, Эрон билан эса бошқача ўйин бўлади. Биз бу жамоани яхши биламиз. Сўнгги йилларда улар билан кўп марта ўйнадик. Шунинг учун, қизиқ бўлади деб ўйлайман. 

Эрон терма жамоаси қандай ўйнашидан қатъи назар, биринчи навбатда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз муҳимроқ. Агарда ўзимиз истагандек ўйнай олсак, кучли томонларимизни кўрсата олсак, қолганининг фарқи йўқ. 

Жамоада барчаси яхши, футболчилар ҳам клубларидан ажойиб ҳолатда етиб келган", - деди Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика