UZ

Сўнгги янгиликлар

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  3 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Элдор Шомуродов: "Эрон ютса бўладиган жамоа" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Эрон ютса бўладиган жамоа"

Хабарингиз бор, кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Яна бир рақибимиз Гонконг ва Бутан ўртасидаги ўйинлардан сўнг аниқланади. 

Биз терма жамоамиз сардори ва "Кальяри" клуби аъзоси Элдор Шомуродов билан боғландик ва гуруҳ ҳақида сўрадик. 

"Қуръадан хабарим бор. Эрон ва Туркманистон билан ўйнашимиз аниқ. Сўнгги рақиб Гонконг ёки Бутан бўлади. Нима дейиш мумкин, гуруҳда биринчи ўринни олиш учун ўйнаймиз. Эрон асосий рақибимиз, улар билан яқиндагина CAFA мусобақасида ўйнадик. Эрон ютса бўладиган жамоа. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш", - деди Элдор Шомуродов championat.asia сайтига.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини 16 ноябрь куни сафарда Туркманистонга қарши баҳс билан бошлайди. 21 ноябрь куни Тошкентга Эрон терма жамоаси келади.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика