UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  0 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  0 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  12 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  9 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  4 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  6 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:58"Насаф" чемпионлиги ортидан "Насаф-фарм" ҳам Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди  5 16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  9

Элдор Сакаев: “Ҳар бир клубнинг ўз академияси бўлиши керак” Янгиликлар

Элдор Сакаев: “Ҳар бир клубнинг ўз академияси бўлиши керак”

Теглар :  Элдор Сакаев
Мамлакатамизда тажрибали мураббийлар жуда кўп. Улардан бири Элдор Сакаевдир.
Элдар Усмонович олий лиганинг бир қатор клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган.  Бундан ташқари, айрим жамоаларда турли лавозимларда ишлаган. Унинг сўнгги жамоаси “Оқ-тепа” бўлди.  Ўтган мавсумда оқтепаликлар кучлилар сафига чиқа олмагач, Элдар Сакаев истеъфога чиққанди.

Яқинда Элдар Усмонович билан боғланиб бир нечта саволларимизга жавоб олишга муваффақ бўлдик.

- Ўзбекистон Футбол федерацияси қошида ташкил этилган “Терма жамоалар марказида” фаолият юритаётганингиз ҳақида эшитдик. Қайси лавозимда ишлаяпсиз, сизнинг вазифангиз нималардан иборат?
- Терма жамоалар марказида маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаяпман. Менинг вазифам ўсмирлар, ёшлар терма жамоаларига ўйинчилар тавсия этиш, уларнинг машғулотларини кузатиб керакли маслаҳатларни беришдан иборат. Терма жамоа марказида ҳар доим иш қизғин. Бўш вақт деярли йўқ. Баъзан вилоятларга бориб терма жамоаларимиз учун янги ўйинчиларни кузатиб келяпмиз.

- Ҳозир олий лиганинг бир нечта клубларида бош мураббийлар ўзгарди. Бу борада сизга ҳам таклифлар тушаётган бўлса керак?
- Таклиф бор. Лекин унинг қайси жамоадан эканлигини айта олмайман. Ҳозир музокара жараёнлари давом этмоқда. Унинг якуни қандай бўлишини билмайман. Шундай экан олдиндан бирор фикр билдиришим мушкул. Барчасини вақт кўрсатади.



- “Оқ-тепа”дан кетиш сабаблари билан ўртоқлашсангиз?
- Ўзингизга маълум, ўтган йили жамоа олий лигага ўтиш турнирида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди ва кучлилар сафига чиқишдан маҳрум бўлди. Очиғи, бундай бўлишини кутмагандик. Ахир биз икки марта олий лига дебютанти “Обод”ни мағлубиятга учратишга эришгандик. Якунда эса улар элитага йўл олишди.
Шундан кейин истеъфога чиқишга қарор қилдим. Ўзимни янги муҳитда синаб кўриш иштиёқи кучли эди.

- Жорий мавсум “Оқ-тепа” учун жуда омадсиз келди. Бундан бир неча ой муқаддам жамоа биринчи лигадаги иштирокини тўхтатди. Бир йил олдин олий лигага интилган жамоанинг бундай аҳволга тушиб қолиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.
- Ростини айтсам, нега бундай бўлганини билмайман. Шундай жамоанинг биринчи лигада иштирокини тўхтатгани ачинарли.

- Олий лигада биринчи давра якунига етди. Мавсумнинг биринчи ярмидан қандай таассурот олдингиз?
- Бу йил қизиқарли баҳсларнинг гувоҳига айланяпмиз. Кўпчилик қатори менга ҳам “Металлург” кўрсатаётган ўйинлар ёқди. Бекободликлар бир неча йилдан бери деярли бир таркибни сақлаб қолишгани ўз самарасини бермоқда. У ерда бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли мураббийлари фаолият юритишмоқда. Бу ҳам муваффақиятларнинг бир бўлагидир.

“Насаф”нинг давра охирига келиб омадсизликка учраётгани кўпчиликни хавотирга солиб қўйгани рост. Менимча, қаршиликларга Осиё Чемпионлар лигасида катта куч йўқотишгани панд берди. Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.

“Бунёдкор”  секин-аста меҳнатларининг самарасини кўришни бошлади. Худди шундай йўлни бир неча йил олдин “Пахтакор” босиб ўтганди. Қолган жамоалар эса ўз мавқеига яраша ўйин кўрсатмоқда.

- Биринчи давра давомида жамоаларимизда бир неча марта бош мураббийнинг ўзгарганига гувоҳ бўлдик. Бу эса клубларимизнинг кўрсатаётган натижаларига ҳам таъсир ўтказмоқда. Кўп жамоаларда ишлаган мутахассис сифатида бу борадаги фикрингиз қандай?
- Тез-тез мураббийларнинг алмашиши миллий чемпионатимиз савиясига таъсир ўтказмоқда. Баъзан бош мураббийлар бир жамоада ҳатто олти ой ҳам ишлай олишмаяпти. Клуб раҳбарияти эса натижани биринчи ўринга қўйишмоқда.

Менимча, футболда қисқа фурсат ичида жуяли натижаларни қайд этиш амри маҳол. Раҳбарлар шуни яхши тушунишлари лозим. Бош мураббийга камида икки-уч йил ишлаш имкониятини бериш керак. Барқарор клубни шакллантириш учун бир неча йил керак бўлади. Юқорида “Металлург” ҳақида айтдим. Бир неча йилдан бери жамоа шаклланиб борди ва бу мавсумда натижа беришни бошлади.

Энг асосийси клубларимиз ёш футболчиларни тарбиялашга жиддий эътибор қаратишлари лозим. Бош мураббий ва унинг ёрдамчилари бир мақсад йўлида бирлашишлари талаб этилади. Баъзан мураббийлар штабида келишмовчилик юзага келиаётгани ҳақида эшитиб ҳайрон бўламан. Бундай ҳолат ижобий натижа хусусида ўйлаш мушкул.



Ҳар бир клуб ўз академиясига эга бўлиши шарт. Аввал “Пахтакор”, кейинчалик “Бунёдкор” ўз академияси ҳисобига анча кучли таркибга эга бўлди. Йил бошида “Бунёдкор” Сардор Рашидовнинг трансферидан анча фойда кўрди. Буларнинг барчаси жамоа тўғри йўлдан кетаётганидан дарак бермоқда.

Бош мураббий клуб раҳбариятига бир неча йиллик дастурни тақдим этиши даркор. Унда ҳар йили қилиниши лозим бўлган ишлари аниқ кўрсатилиши керак. Клуб раҳбари эса сабр билан бош мураббийга ишониши шарт. Бундан ташқари, мураббий ўша клубнинг ўз фалсафасини яратиши ва барчани шу фалсафа атрофида жамлай билиши лозим. Қисқаси, ҳар бир клуб ўз фалсафасига эга бўлиши даркор. Футбол мактаби мураббийдан тортиб, бош мураббийгача жамоанинг муваффақияти ҳақида қайғуриши талаб этилади. Шунда натижа ҳам секин-аста келади. Такрор айтаман, футболда шошилинч равишда натижага эришиб бўлмайди.

- Олдин ишлаган жамоаларингиз натижаларини кузатиб бораётган бўлсангиз керак. Уларнинг биринчи даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари мавсумнинг биринчи ярмини яхши ўтказа олишмади. Айниқса, наманганликларнинг натижалари мухлисларнинг хафсаласини пир қилгани аниқ. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Рашид Ғофуровга йил охирига қадар имконият бериш лозим эди, негаки йил бошида жамоани у шакллантирганди. Футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб кетишлари учун бироз вақт керак эди. Энди эса ҳаммасини бошидан бошлаш керак. Бундай фикрни “Андижон” ҳақида ҳам айтишим мумкин.

Аброр ДЕҲҚОНОВ суҳбатлашди.
“Футбол Экспресс” газетасидан олинди.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика