UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  5 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" Янгиликлар

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика