
- Ўйиндан кейинги муҳокама, фақатгина журналистларга керак, бизга эмас. Мен эса ўйин ҳақида ўз фикримни билдирмоқчиман. Мухлисларга бизни қўллаб турганликлари учун, футболчиларга эса яхши ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. “Реал”га қарши бўлиб ўтган ўйин “Эльче”ни кейинги ўйинларда руҳлантиради. Биз қўлимиздан келганча яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Фикримча рақибимизда деярли яхши вазиятлар бўлмади.