ЕЛ. "Вильярреал" - "Карабах" ўйини коронавирус сабаб кўчирилди
10 дек 2020 11:47
Янгиликлар
ЕЛ. "Вильярреал" - "Карабах" ўйини коронавирус сабаб кўчирилди
Бугун бўлиб ўтиши керак бўлган Европа Лигаси гуруҳ босқич 6-тур доирасидаги "Вильярреал" - "Карабах" ўйини ўтказилмайдиган бўлди.
Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўйин Озарбайжон клубидаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга кўчирилди.
Ўйинни қачон бўлиб ўтиши ҳали маълум эмас. Озарбайжон клубига шунчаки техник мағлубият ҳам ёзилиши мумкин.
Ўйиннинг мусобақа жадвалига таъсири йўқ. "Вильярреал" 13 очко жамғарган ва I гуруҳида биринчи ўринни кафолатлаган. Ўз навбатида "Карабах" 1 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Ўйин натижасидан қатъий назар "Карабах" сўнгги ўринда қолади.
Жамоаларнинг илк ўйини Истанбулда бўлиб ўтган ва баҳс испан клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар