UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  4 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  15 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

"Эл Классико"да "Реал" ютадими? (CA ходимларининг тахмини) Янгиликлар

"Эл Классико"да "Реал" ютадими? (CA ходимларининг тахмини)

Бугун барчанинг эътибори Испания Ла Лигасинининг навбатдаги туридан ўрин олган "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги "Эл Классико"га қаратилиши шубҳасиз.

Сайтимиз ходимлари мазкур баҳс натижасини тахмин қилиб кўришди.

Элдор Акмурзаев (хориж футболи бўйича ходимимиз, зарур пайтда ёрдамини аямайдиган инсон): Ҳисобни тахмин қилмайман, шунчаки, "Реал" фаворитдек кўринмоқда. Куман топ жамоаларга ("Ювентус" 0:3, ПСЖ 1:4 ва 1:1, "Атлетико" 0:1, "Реал" 1:3) қарши охирги ўйинларга жамоасини яхши тайёрлай олмаяпти. Балки, бу ўйинда голларга бой дуранг бўлар, чунки, Рамос, Варан ва Карвахал каби асосий ҳимоячиларнинг йўқлиги "Барса"га қўл келиши мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев (Сайтимизнинг энг катта ходими): Иккала жамоа ҳам ҳозир яхши формага кириб олган. Бироқ менимча ўйинда ҳеч бир жамоа юта олмайди. Бу мавсум "Атлетико" чемпион бўлса керак. Тахминим 1:1 ҳисобида томонлар муросаа кўчасини танлашади.

Миржалол Норматов (PUBG бўйича эксперт): "Реал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бунда "Реал"нинг ўз майдонида ўйнаётгани асосий фактор бўлади.

Азиз Нурий (тажрибали тадбиркор): Тахминим — 1:2. Шунчаки, "Барселона" ҳозирда "Реал"дан кучлироқ.

Хайрулла Холиқов ("Барса" мухлиси): "Барселона" ғалаба қозонади — 6:1.

Омонжон Тўхтамирзаев ("Реал" мухлиси): "Қироллик клуби" ғалаба қозонади — 3:0.

Камолиддин Алимов
(одамда ҳамма нарса жуфт бўлиши керак, дейдиган устозимиз): Томонлар биттадан гол уришади.

Жаҳонгир Файзуллаев ("Гуливернинг саёҳатлари"ни ўқиётган ходимимиз) - Ортиқча гап-сўзга хожат йўқ. "Барселона" ушбу тўқнашувда ғалабани илиб кетади.

Абдулазиз Искандаров (сайтимиз ходимларининг асосий танқидчиси): "Реал Мадрид"да "Ливерпуль" билан ўйиндан сўнг кайфият жуда юқори даражага чиққан. Бу Зидан шогирдларига қўл келиши мумкин. 3:1 "Реал" уч очкони қўлга киритади. Якунда барибир "қироллик" клуби чемпионликни тантана қилса керак, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, Фахриддин Рўзиев "Реал"нинг осонлик билан ғалаба қозонишини кутяпти. Толибжон Қосимов эса тахмин билдиришдан бош тортди.

Қадрли мухлис, ушбу учрашувдан кимнинг ғалабасини кутяпсиз?

Реал Мадрид

Карим Бензема - 13', Тони Кроос - 28'

Примера Дивизион . 30-тур

11/04/2021, 01:00

1
:
2
Тугади

Барселона

Оскар Мингеса - 60'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
13'  Карим Бензема
13'  Лукас Васкес
28'  Тони Кроос
43'  Лукас Васкес (Альваро Одриосола)
61'  Федерико Вальверде (Марко Асенсио)
69'  Начо Фернандес
72'  Карим Бензема (Мариано Диас)
72'  Тони Кроос (Иcкo)
72'  Винисиус Жуниор (Марсело)
89'  Каземиро
90'  Каземиро
23'  Педри
26'  Рональд Араухо
46'  Сержиньо Дест (Антуан Гризманн)
60'  Оскар Мингеса
60'  Жорди Альба
64'  Серхио Бускетс (Серхи Роберто)
72'  Рональд Араухо (Илайш Мориба)
81'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
81'  Педри (Франсишку Тринкан)
84'  Жорди Альба

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика