UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  1 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  2 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  1 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  14 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  5 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  13 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар Янгиликлар

Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар

Эктор Купернинг дастлабки йиғинига оид баъзи рақам ва фактларни тақдим этамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер қўл остидаги илк йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб Сурия билан дуранг қайд этилган бўлса, Эронга қарши баҳсда эса вакилларимиз кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Купернинг терма жамоамиздаги илк йиғини 21 кун (22 август-11 сентябрь) давом этди.


Купер йиғин давомида футболчиларга 1 сентябрь куни дам олиш имкониятини тақдим этди. Шунингдек, Сурияга қарши учрашувдан кейин 7 сентябрь куни футболчиларни машғулотдан кейин ўз уйларига кетишига рухсат берди ва эртаси куни туш вақти 12:00да жамоани йиғди. Купер 21 кун давом этган йиғин чоғида фақатгина икки кун футболчиларни уйларига қўйиб юборди. Қолган кунлари футболчилар меҳмонхонадан чиқишгани йўқ.



Купер йиғинга жами 30 нафар футболчини жалб этганди. Аслида "Локомотив"нинг ("Бухоро" билан ўйинда жароҳат олди) ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев иштирок этиши лозим бўлган мазкур йиғинда Мурод Холмуҳаммедов жалб этилди. Шунингдек, Шерзод Аъзамов ва Азиз Ҳайдаров жароҳати боис терма жамоа лагерини эрта тарк этишга мажбур бўлишди. Жанубий Кореянинг 1 Дивизионида тўп тепаётган Шоҳруҳ Гадоев ва Санжар Турсунов МТЖ сафига Сурияга қарши ўйиндан кейин (7 сентябрь) қўшилди.



Натижада Купер бу иккала учрашувга тайёргарликни 28 нафар футболчи билан давом эттирди. Эктор Купер иккита ўйинда жами 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Қолган нафар футболчиларга (Мурод Зуҳуров, Санжар Қувватов, Мурод Холмуҳаммедов, Шоҳруҳ Гадоев) имконият тақдим этилмади. Эътиборлиси, Мурод Зуҳуров ҳар иккала учрашувда ҳам қайдномадан ҳам ўрин олмади.


Анзур Исмоилов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов ва Марат Бикмаев ҳар иккала баҳсни ҳам бошланғич таркибда бошлади. Анзур Исмоилов эса иккала ўйинни тўлиқ ўтказган ягона футболчи бўлди. Сардор Собирхўжаев эса иккала учрашувда ҳам захирадан майдонга тушган ягона футболчи. Темурхўжа Абдухолиқов ва Элдор Шомуродов биринчи ўйинда захирадан, Эронга қарши учрашувда эса асосий таркибда тушди. Ҳусниддин Ғофуров эса аксинча, Сурия билан ўйинни бошланғич таркибда, Эронга қарши баҳсни эса захирадан тушган ҳолда ўтказди.




Сурия ва Эрон билан ўйинда иштирок этган футболчилар: Анзур Исмоилов, Отабек Шукуров, Марат Бикмаев, Сардор Рашидов, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов, Элдор Шомуродов ва Сардор Собирхўжаев.


Ўзбекистон - Сурия 1:1
6 сентябрь 2018. Тошкент. "Миллий" стадион. 20:00
Бош ҳакам:
Чоримурод Қурбонов (Туркманистон)

Қанот ҳакамлари: Полвон Полвонов, Аҳмет Бекназаров.

Гол: Марат Бикмаев 64 пенальти, - 1:0. Омар Ал Сома 78, - 1:1.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 8.Жавлон Иброҳимов (18.Сардор Собирхўжаев, 46), 16.Отабек Шукуров, 27.Сардор Рашидов (14.Элдор Шомуродов, 76), 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 68), 6.Ҳусниддин Ғофуров (26.Санъат Шихов, 68), 28.Иван Нагаев (15.Сардор Мирзаев, 55)
Захира: 12.Элдор Суюнов, 30.Санжар Қувватов, 24.Мурод Холмуҳаммедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одил Аҳмедов, 21.Игорь Сергеев,

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Нодим Сабоғ, 15.Абдул Малик Аланизан, 4.Жиҳод Ал Баоур, 5.Омро Ал Мидани, 8.Маҳмуд Ал Мавас, 9.Омар Ал Сома, 11.Осама Омари (7.Аиас Осман, 83), 14.Тамир Хож Муҳаммад, 10.Муҳаммад Усмон, 21.Фаҳад Юсуф
Захира: 22.Шаҳер Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданияҳ, 2.Эсра Ал Ҳамвиаҳ, 6.Омро Жениат, 12.Ҳуссайин Ал Жвайед, 13.Аҳмад Ашкар, 16.Ҳамид Мидо, 17.Юсуф Калфа, 18.Габриэль Соми, 19.Мардик Мардикян, 20.Тхаер Крума.

Огоҳлантиришлар: Тамир Хож Муҳаммад 30.


Сурия билан ўйин қайдномасига киритилмаган футболчилар: Мурод Зуҳуров, Виталий Денисов, Владимир Козак.


Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Эрон 0:1  

11 сентябрь 2018. Тошкент. "Миллий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (барчаси Қирғизистон), Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон).

Гол: Меҳди Тораби 67, - 0:1.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 12.Элдорбек Суюнов, 19.Виталий Денисов (29.Владимир Козак, 72), 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов (17.Санжар Турсунов, 46), 10.Марат Бикмаев (6.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 27.Сардор Рашидов (18.Сардор Собирхўжаев, 56), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Игорь Сергеев, 46)

Захира: 30.Санжар Қувватов, 3.Егор Кримец, 2.Акмал Шораҳмедов, 26.Санъат Шихов, 28.Иван Нагаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 15.Сардор Мирзаев,

Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Ҳуссайни (15.Пежман Мунтазори, 62), 2.Вурия Ғофури (28.Содиқ Муҳаррами, 46), 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи (7.Масъуд Шожайи, 69), 9.Омид Иброҳими, 21.Ашкан Дежага (13.Саман Ғоддос, 46), 27.Али Голизода, 18.Али Ризо Жаҳонбахш (17.Меҳди Тареми, 46), 10.Карим Ансарифард (16.Меҳди Тораби, 64)

Захира: 1.Алиризо Бейранванд, 12.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 3.Эҳсон Хожсафи, 29.Армин Суҳробиан, 14.Али Карими, 11.Воҳид Амири


Эрон билан ўйин қайдномасига киритилмаган футболчилар: Мурод Зуҳуров, Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов, Мурод Холмуҳаммедов.


Ўзбекистон: Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари учун жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”) <Эрон>

Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”) <ўйнамади>

Санжар Қувватов (“Насаф”) <ўйнамади>

Игнатий Нестеров (“Локомотив”) <Сурия>
 

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов (“Криля Советов”, Россия) <Эрон>

Санъат Шихов  (“Бухоро”) <Сурия>

Мурод Холмуҳамедов  (“Қўқон-1912”) <ўйнамади>

Анзур Исмоилов (“Локомотив”) <Сурия, Эрон>
 
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”) <Эрон>

Егор Кримец  (“Пахтакор”) <Сурия>

Муҳаммадиев Шуҳрат  ("Локомотив") * (жароҳат, йиғинда иштирок этмади)

Олег Зотеев (“Локомотив”) <Сурия>

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”) * (жароҳат)

Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”) <Эрон>

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор") <Сурия>

Владимир Козак (“Пахтакор”) <Эрон>


Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) <Эрон>

Ҳусниддин Ғофуров  (“Локомотив”) <Сурия, Эрон>

Шоҳруҳ Гадоев  (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея) <ўйнамади>

Азизбек Ҳайдаров (“Бунёдкор”)   *(жароҳат)

Сардор Мирзаев  (“Локомотив”)  <Сурия>

Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА) <Сурия, Эрон>

Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”) <Сурия, Эрон>

Сардор Рашидов (“Локомотив”) <Сурия, Эрон>

Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия) <Сурия, Эрон>

Санжар Турсунов  (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”) <Эрон>

Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”) <Сурия>
 

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”) <Сурия, Эрон>

Марат Бикмаев (“Локомотив”) <Сурия, Эрон>

Иван Нагаев (“Қизилқум”) <Сурия>

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) <Эрон>


Ўзбекистон МТЖнинг яқин келажакдаги қиёфаси, Купер фалсафаси ва услуби ҳақида

Плэйлистимизда "Despacito" қўшиғи ёхуд Купернинг илк йиғини таҳлили


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика