UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўтказилади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  8 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  14 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11

Эктор Купер навбатдаги йиғинда янгиланган таркибни синовдан ўтказади Янгиликлар

Эктор Купер навбатдаги йиғинда янгиланган таркибни синовдан ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси 13 ҳамда 16 октябрь кунлари ФИФА куни муносабати билан Тошкентда КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эктор Купер мазкур ўйинлар учун ташкил қилинадиган йиғинга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган ва Суперлигада ўзини яхши тарафлама кўрсатаётган янги номзодларни синаб кўриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Купер қўл остида терма жамоамиз дастлабки йиғинини 22 август - 11 сентябрга қадар Тошкентда ўтказганди. Ўша йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Сурияга (1:1) қарши, кейинчалик Эрон (0:1) билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

Купер қўл остидаги терма жамоамиз иккинчи йиғинга катта эҳтимол 3-4 октябрь кунларидан бошлаб киришади.

Эктор Купер дастлабки йиғинга тажрибали ва охирги йилларда терма жамоамиздан муқим таклиф олган футболчиларни текширувдан ўтказди. Эндиликда Купер кўпроқ ёшларни, терма жамоадан ҳали чорлов олмаган футболчиларни синаб кўриши мумкин.

Ноябрда эса Купер ҳар иккала йиғинда ўзини кўрсатган ва синовдан муваффақиятли ўтган футболчилар, яъни оптимал таркиб билан йиғинга киришиши мумкин.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика