UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  0 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  50 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор” Янгиликлар

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор”

Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан эксперт фикрини тақдим этади.

БААдаги Осиё Кубогини ОФК эксперти сифатида кузатиб бораётган ҳамюртимиз Ислом Аҳмедовга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.


- Ўзбекистон - Австралия ўйинидан нималар кутяпсиз?
- Бу баҳсдан барча ўзбекистонлик мухлислар каби терма жамоамизнинг ғалабасини кутаяпман!

- Сиз ОФК эксперти сифатида мусобақани кузатиб бормоқдасиз. Австралия терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатдингизми?
- Мен бу жамоанинг гуруҳдаги барча ўйинларини томоша қилдим. Дастлабки икки турда Австралия фақат натижа учун ўйнади. Фақат учинчи турга келиб, ғалаба зарур бўлганида тезликни оширишди ва осонлик билан керакли натижани қўлга киритишди.

- Улар кўпроқ қандай тактика асосида ўйин кўрсатишяпти?
- Жамоа асосан тўпни назорат қилиш орқали ҳужум ташкил этади, таркибда икки нафар индивидуал кучли футболчи бор. Бу 21-рақамдаги қанот ҳужумчиси (Авер Мабиль) ва 9-рақамдаги марказий ҳужумчи (Жейми Макларен). Улар якка ўзлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин. Бундан ташқари 23-рақамдаги футболчи (Томас Рогич) ҳам фойдали ўйнамоқда. Сурия билан баҳсда барча ҳужум айнан у орқали амалга оширилди. Жуда тартибли, яхши ташкил этилган жамоа, ақлли тарзда ҳимоялана олишади, тўп уларда бўлганида нима қилишни яхши билишади.



- Ўзбекистон терма жамоаси ниманинг ҳисобига Австралияни ютиши мумкин?

- Бизнинг жамоада индивидуал кучли футболчилар жуда кўп. Осиё Кубогидаги ҳеч бир жамоада биздаги каби индивидуал кучли ўйинчилар йўқ. Бизда тезда ҳужумга ўтиш яхши чиқмоқда, деярли барча голларимиз тезкор ҳужумлардан сўнг урилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳимоясида муаммолар бор. Шу боис ҳимояга ётиб олиш керак эмас, тўп билан бўлсак тезкор қарши ҳужумга ўтиш имкони бўлса шундай қилиш шарт! Агар тезкор ҳужум ташкил этишнинг имкони бўлмаса, тўпни имкон қадар кўпроқ ўзимизда сақлаб туришимиз керак. Ҳимояда имкон қадар камроқ ўйнашимиз даркор. Рақиб тўп билан бўлганида уни иккинчи зонада қарши олиш керак, тўпни эгаллаб олганимиз заҳоти қарши ҳужумга ўтишимиз керак. Бу ҳозирча бизнинг энг кучли томонимиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика