UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  4 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0

Эксклюзив. Сиз кутган интервью: "ЎФФ раҳбарияти томонидан менга нисбатан ишонч йўқолса, бу ерда бир дақиқа ҳам ўтирмайман" Янгиликлар

Эксклюзив. Сиз кутган интервью: "ЎФФ раҳбарияти томонидан менга нисбатан ишонч йўқолса, бу ерда бир дақиқа ҳам ўтирмайман"

"Championat.asia" сайти ходими Шаҳбоз Беғамов ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометовдан ниҳоят баъзи саволларга жавоб олишга муваффақ бўлди.

Биласиз, ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометов матбуотда жуда кам чиқиш қилади.

Яъни Фарход Абдуалиевич билан интервью уюштириш анча қийин иш.

Бундан аввал ҳам Фарҳод Магометов билан интервью қилиш мақсадида бир қанча мурожаатлар қилгандик. Аммо ҳар сафар ҳам рад жавобини олардик. Яқинда Магометов билан интервью уюштириш мақсадида яна ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаевга мурожаат қилганимизда, ниҳоят ушбу масалани ечимини топишга муваффақ бўлдик. Фақат суҳбат жонли тарзда эмас, электрон шаклда бўлди. Яъни биз ўзимизни қизиқтирган саволларни ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометовга юбордик ва баъзи саволларга жавоб келди.

Йўқдан кўра, деганларидек, борига барака.

Интервьюни ташкил этишда ёрдам берган ЎФФ матбуот хизматига алоҳида раҳмат айтаман.


- Фарҳод  Абдуалиевич, биринчи саволим табиийки интервью бўйича. Сиз негадир матбуотга чиқиш қилишга, интервью беришга рози бўлмайсиз. Нега журналистларнинг  мурожаатларига лаббай деб жавоб беришингиз қийин?

- Асло ундай эмас. Интервью беришдан қочмайман. Ташкилот раҳбари сифатида жуда кўп журналистлар билан мулоқот қилганман. Бемалол келишлари ва мен билан исталган мавзуда суҳбат қуришлари мумкин. Ҳамкасблардан сўрашингиз мумкин. Матбуотни ҳам кузатиб бораман. Балки сўнгги вақтларда бироз матбуотдан узоқлашгандирман. Очиғи, сўнгги вақтларда матбуотда ПФЛ ҳақида жуда кўп асоссиз танқидлар ва негатив муносабатни кўрмоқдаман. Бу эса, раҳбар сифатида менга маъқул эмас. Танқид қилишдан олдин, унинг асосли эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, регламент ва тартиб-қоидалар ҳақида хабардор бўлишса мақсадга мувофиқ бўлади. Умуман, бирор мавзуни ёзишдан олдин бизга мурожаат қилишлари ва унинг ҳақиқатга яқин ёки йироқлигини текширишлари мумкин. Афсуски, сўнгги пайтларда, негатив кўпайди. Бир ёқлама фикрларни кўп кўряпман. Танқидга қарши эмасман. Фақат у асосли ва конструктив бўлсагина.

- Жуда кўп танқидлардан кейин бирор марта истеъфога чиқиш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Танқид бор жойда ўсиш бўлади. Танқид бўлмаса, бир жойда тўхтаб қолиш мумкин. Мен айтганимдек, танқидларга асло қарши эмасман. Агарда, у асосли ва олға интилишга туркти бўлса. Аммо, ўз фикримда қоламан: Сўнгги вақтларда ПФЛ томон айтилаётган танқидий фикрларнинг кўпи асоссиз ва бир ёқлама. Истеъфо? Ташкилотга аъзо клублар ва Федерация раҳбарияти томонидан менга нисбатан ишонч йўқолса, агар улар менга келиб менга нисбатан ишонч йўқлигини билдиришса, ташкилот ходимлари томонидан ҳам шундай ишонч йўқлигини айтишса, бу ерда бир дақиқа ҳам ўтирмайман. Мени бу ерда ушлаб турган асосий сабаб –менга ташкилот аъзолари, ходимлар, клублар ва федерация раҳбарияти томонидан бўлаётган ишонч.

- ПФЛ фаолиятини жуда кўпчилик танқид қилади. Айтингчи, балки ташкилот ичида биз билмаган бошқа муаммо ёки тўсиқлар борми?

- Ташкилот сифатида сўнгги 8 йиллик фаолиятга эътибор берсак, ўсишлар бор. Биз энди ташкил этилган йилда, ОФК комиссияси ташриф буюрган ва ташкилот фаолиятаги жуда кўп камчиликларни кўрсатган эди. Йилдан-йилга, камчиликларни бартараф этиб бордик, ташкилот фаолиятида ўсишларга эришдик. Football Pro Manager лойиҳасини ишга туширдик. Ушбу лойиҳа клублар билан ҳамкорлик қилаётгани ва уларга энг керакли статистик маълумотларни бериб бораётганини билсангиз керак. Он-лайн трансляциялар қилишни бошладик.ФИФАнинг мусобақаларни ташкил қилиш бўйича янги тизими борасида семинар ўтказдик. Мутахассислар келиб бизнинг мутахассислар билан тажриба алмашмоқдалар. Уларнинг тажрибаларини биз амалда тадбиқ этишга ҳаракат қиламиз. Турли хил семинарлар, курслаш ташкил қилаяпмиз. Келаси мавсумдан FIFAConnect тизимини ишга туширишни режа қилганмиз. Яна бир нечта лойиҳалар бўйича шартномалар имзолаганмиз. Маркетинг соҳасида ҳам ўсишга эришдик.Умуман, ПФЛ ўсишга ҳаракат қилмоқда ва бу борада ташкилотнинг ҳар биз аъзоси тиним билмаяпти. Шундай экан, ПФЛ ташкилот сифатида ўсмаяпти, ислоҳот керак дейишга шошилманг. Муаммолардан бири эса – Биринчи лига. Балки мазкур мусобақа иштирокчилари сонини қисқартириб, сифатга эътибор берармиз. Бу борада мутахассислар билан маслахатлашиб, албатта лига нуфузини ва сифатини оширишга ҳаракат қиламиз. Олий Лига клубларига талаблар кучайди. Йилдан йилга талаблар ортиб бораяпти. Улар ҳам ўз навбатида имкон қадар талабларни бажаришга, профессионал клуб мақомига мос равишда олға интилишяпти. Клублардаги шароит учун ҳам ПФЛ танқид қилинади. Аммо, клубларни кўп танқид қилишмайди. Биз регламент бўйича талаб қиламиз. Таклиф берамиз. Талаблар бажарилмаса, уларни жазолаймиз. Яна нима қилиш керак? Биз Европанинг илғор давлатлари каби инфратузилмага эга эмасмиз. Аммо, шундай бўлса ҳам, клубларимизнинг, барча ёшдаги терма жамоаларимизнинг натижалари ёмон эмас. ПФЛ жойида тўхтаб тургани йўқ.

- Нега чемпионат тақвими тузилаётганда жамоаларимизни халқаро майдондаги ҳолати инобатга олинмайди. Масалан, ўтган йили “Локомотив”нинг кубокдаги ўйинлари ОЧЛ пайтида тўғри келди. ПФЛни бахтига “Локо” ўшанда чорак финалда юришини тўхтатганди. Ёки жорий мавсумда “Бунёдкор” ҳамда “Насаф”нинг ўзаро ўйини ОЧЛ учрашуви куни белгиланганди. Шу боисдан ҳам ушбу ўйин қолдирилди. Наҳотки ПФЛ ўз клубларини халқаро майдондаги юриши узоққа чўзилишига кўзи етмаса?

- Барчаси инобатга олинади. Нотўғри савол. ПФЛ ўз клубларига албатта ишонади. Хатто финалга етиб боришлари мумкинлигача ишонамиз. Тақвим ҳам шунга қараб тузилади. Бизда мавсум қачон тугайди? ОЧЛ финали билан деярли бир хил пайтда. Агар, клубларимизнинг чемпионат ёки кубокдаги ўйинлари санаси, ОЧЛ плей-офф ўйинлари санаси билан бир вақтга тўғри келиб қолса, худди шу ойдаги захира кунига кўчирилади. Бизда ҳар ой, захира кунлари бор. Айнан захира кунларига учрашув белгилай олмаймиз. Чунки, бу захира кунларига бошқа учрашувларни ҳам қўйиш мумкин. Бундай амалиёт барча жойда бор. Биз тақвимни февраль ойидаёқ тасдиқлаймиз. Ҳозирда турнирлар кўп ва тақвим жуда тиғиз. Биз хатто, терма жамоа учрашувлари учун ҳам жуда кўп бора ўйинларни бошқа муддатга қолдиришга ҳаракат қиламиз. Терма жамоа манфаати биринчи ўринда. Терма жамоа ва уларга ўйинчиларни етказаётган клубларнинг учрашувларни бошқа муддатга қолдиришларини сўраб қилаётган мурожаатларини ҳам инобатга олаяпмиз. Тақвимдаги ўзгаришлар, ўйинларнинг бошқа муддатларга кўчирилиши ҳолатларининг асосий сабаблари шу. Шунчаки, ўзимиз, исталган вақтга исталган ўйинни сурмаймиз. Бундан ҳеч қандай манфаат йўқ. Ўйинлар нега сурилади, нега вақтида ўтказилмайди, дея танқид қилишдан олдин, нега сурилаётганини сабабини билишса, бундай саволларга ўрин қолмасди. Сиз аввал аниқлик киритинг. ПФЛ ўйинлари муддати сурилиши терма жамоа ва клубларимизнинг халқаро майдонларидаги ўйинлари сабаб юзага келса, ПФЛ қандай йўл тутгани лозим? Терма жамоа ёки уларга ўйинчи етказиб бераётган клубларнинг илтимосига рад жавобини берайликми? ПФЛ учрашувлари белгиланган саналарда бўлиб ўтиши учун барча бирдек манфаатдор бўлиши ва бу борада ПФЛ билан ҳамкорлик қилиши керак. Аммо, таъкидлаганимдек, биз кўп ҳолларда терма жамоа манфаати учун шундай йўл тутишга қарор қиламиз. Мана, Россия чемпионатини мисол қилайлик. Чунки, уларда ҳам шундай муаммо. Терма жамоа ЖЧга тайёргарлик режаси тасдиқланмаган. Клубларнинг халқаро майдонлардаги учрашувлари бор. Айнан шу омиллар ҳисобга олинган ҳолда, тақвим тузилган. Шундай экан, тақвим борасида танқидларнинг барчаси ўринли эмас. Тақвим тузиш сиз ўйлагандек осон иш эмас. Уни ўзгартириш ҳам. Шунингдек, ўйин вақтларининг ҳам ўзгариши, баъзи ўйинларнинг бошланиш вақтлари иш пайтларига тўғри келиши, эртароқ бошланиши ҳолатлари ҳам учрайди. Аммо, бу ҳам кўпинча бизга боғлиқ эмас. Масалан, турли хил форс мажор ҳолатлари, об-ҳаво шароити, учрашув ўтказилиши керак бўлган шаҳарда турли тадбирларнинг ўтказилиши каби ҳолатлар бўлиб туради. Масалан, Бекободда давлат миқёсидаги тадбир ўтказилиши туфайли, Бекободдаги ўйин Тошкент шаҳрига кўчирилди. Бунга ҳам ПФЛ сабабчими? Ҳар йили у ёки бу шаҳарда давлат миқёсидаги тадбирлар ўтказилади. Ана шундай ҳолатларда ҳам Олий Лига тақвимига ўзгартириш киритамиз. Матбуот томонидан кўпинча танқид қилинадиган баъзи масалаларга ойдинлик киритдик. Энг кўп танқид қилинадиган ҳолатларнинг сабабини айтдим. Буни сизлар билишингиз керак


- Ҳар йили мавсум олдидан бўладиган йиғилишда ваъда қилинган ишлар амалга ошмайди. Клублар стадионларида ҳали ҳам медиа-трибуналар керакли шароитлар билан тўлдирилмаган. ПФЛ клублар билан ишлашда янада жиддийроқ ёндошса бўлмайдими?

- Клубларга медиа-трибуналарни замонавий талабларга мос тарзда тўғирлаш, уларни жиҳозлаш борасида керакли талаблар қўйилган. Эътибор беринг, биз уларга талаб қўйганмиз, шунчаки маслахат ёки кўрсатма бермаганмиз. Талаблар бажарилмаса, уларга нисбатар чора кўрамиз ва ушбу мавсувмда бир нечта клубларга хатто чора ҳам кўрдик. Клублар учун медиа-трибунада керакли жиҳозлар етмаса, талабга жавоб бермаса биз бориб уларга сотиб олиб бермаймиз. Медиа трибуналарни биз қилиб бермаймиз. Уларнинг ўз раҳбарлари ва ҳомийлари бор. Агар уларда бунга қизиқиш бўлмаса, биз уларга янада қаттиқроқ чора кўришимиз мумкин. Сизлар бу борада фақат ПФЛни эмас, ўша клуб раҳбарларини ҳам танқид қилинг, регламент талабларини бажармаётгани, матбуот ходимларига нега шароит яратиб бермаётганини танқид қилинг. Нега уларни танқид қилмайсиз? Умуман олганда, ушбу танқид ўринли. Баъзи бир клубларда медиа трибуналар кўнгилдагидек эмас, буни биламан. Буни ҳар мавсум якунига бағишланган йиғилишларда клуб раҳбариятига айтиб келаман. Аммо, таъкидлайман, бундан кўпроқ клублар манфаатдор бўлиши керак. Бунга балки, клубларга профессионал кадрларнинг етишмаслиги сабабдир. Клубларда ишлаётган ходимлар аввало профессионал бўлишлари керак. Бу ҳам, камчиликлардан бири. Буни бартараф этиш ва клублардаги ходимларнинг малакасини ошириш учун турли курслар ва семинарлар ташкил этилмоқда. Ўйлайманки, бу камчиликлар албатта бартараф этилади.

- Ўтган йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини соат 14:00да белгиланиши қайси мантиққа тўғри келади? Иш куни, иш вақтида футбол ўйини фақат бизда, яна ҳам финал учрашуви...

- Бунга ҳам бир нечта объектив сабаблар бор. Масалан, учрашув ўтказилаётган стадиондаги шароит ва техник таъминот. Кейин, учрашувдан сўнг клублар уйларига қайтишларида муаммога дуч келмасликларини ҳам инобатга олдик. Боиси, кечаси катта қатновли йўлларда автобуслар ҳаракати тақиқланган. Учрашув ноябрь ойида ўтказилган эди. Об-ҳаво шароити ҳам ноқулайроқ, стадиондаги шароит ҳам унчалик кечки вақтга тўғри келмас эди. Эсингизда бўлса, ўша учрашув санасини ҳам терма жамоага жалб этилган футболчиларнинг ўз вақтида клуб сафига етиб кела олмасликлари туфайли суришга қарор қилган эдик. Хуллас, кундузги вақтда ўйин ўтказилишининг ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ. Жаҳонда учраб туради. Стадионга финал куни 8 мингдан ошиқ мухлис тушган. Стадион деярли тўлган эди. Шундай экан, ушбу қарорнинг мантиқсизлик дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Жаҳон амалиётида бўлиб турадиган ҳолат. Италия А сериясида ўтган мавсумда Милан ва Интер учрашуви маҳаллий вақт билан 13:00да бошланган эди. Мантиқсизликми? Албатта унинг ҳам сабаби бор. Трансляция ҳуқуқини сотиб олган ташкилотнинг талаби. Бизда ҳам ўйинларнинг бошланиш вақти маҳаллий ИИБ билан келишган ҳолда белгиланади. Финал учрашувининг вақти борасида қарор қабул қилишдан олдин, айнан мана шу омиллар ҳисобга олинган. Биз учун асосийси мухлислар учун қулайлик. Мухлислар финал куни стадионни деярли тўлдиришган, шундай экан мантиқ ҳақидаги савол ноўрин.

- ПФЛ раҳбари сифатида Олий лига ўйинларида ПФЛ вакили сифатида ишлашингиз қанчалик тўғри?

- Олий Лига ўйинларида ПФЛ вакили сифатида ишлашимни нотўғри жойи йўқ. Мен учрашувларга ташриф буюраман ва вазиятни ўз кўзим билан кўраман. Жойимда ўтирмайман. Стадионлардаги аҳвол ва шароитни ПФЛ вакиллари бераётган рапортлардан эмас, ўзим ҳам кўришни истайман. Раҳбар фақат кабинетда ўтириши керакми? Албатта йўқ. Мен камчиликларни стадиондан туриб кузатишни истайман.

- Чемпионатимизда ҳақиқий профессионал клублар кам. Кўплаб жамоаларимиз мавсум ўртасига келиб қарздорлик, молиявий жиҳатдан муаммолар гирдобида қолишади. Чемпионатимизни кучайтириш ва биринчи лигани ҳам жонлантириш мақсадида Олий лига форматини ўзгартириш ҳақида бош қотириб кўриш пайти келди, чамамда. 16та жамоа Олий лига учун кўплик қилмоқда. 14та жамоа ҳам ҳозирда бизга сифатни беролмайди. Жамоалар сонини қисқартирган ҳолда чемпионатга интрига ва биринчи лигага ҳам сифатни қайтариш таклифига қандай қарайсиз?

- Олий Лига формати ҳақида гап кетганда, бу фақат менга боғлиқ масала эмас. Бу борада мутахассислар билан маслахатлашган, Лига фаолиятини мониторинг қилган ҳолда қарор қилиш мумкин. Ҳозирги формат бизни қаноатлантиради. Жамоалар сонини ошириш ёки қисқартириш клублар учун қандай қулайлик ёки ноқулайликларни келтириб чиқаради? Клубларнинг ҳам бу борадаги фикри қизиқ. Қарор шунчаки қабул қилинмайди.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: -159   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика