UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

ЕКЛ. Шомуродов "Трабзонспор"га қарши дастлабки ўйинда "Рома"га ғалаба келтирди Янгиликлар

ЕКЛ. Шомуродов "Трабзонспор"га қарши дастлабки ўйинда "Рома"га ғалаба келтирди

Европа Конференциялар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Трабзонспор" — "Рома" учрашувида бошланғич таркиблар маълум бўлди.

Трабзонспор Туркия – Рома Италия 1:2

Гол: Пеллегрини (55, 0:1), Корнелиус (64, 1:1), Шомуродов (81, 1:2).

Трабзонспор – Чақир, Кейбаши (Троннсен, 63), Витор Уго, Бруно Перес, Иэ, Гамшик, Оздемир (Омюр, 77), Жервиньо (Корнелиус, 63), Бакасетас, Нвакаэме, Жанини (Койта, 83).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Винья, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 82), Верету (Диавара, 90), Кристанте, Пеллегрини (Кумбула, 90), Дзаньоло (Рейнолдс, 90), Шомуродов (Майораль, 82).

Огоҳлантириш: Бруно Перес (14), Винья (15), Иэ (51).

Трабзонспор

Андреас Корнелиус - 64'

Europa Conference League Qualification . final-тур

19/08/2021, 23:30

2
:
1
Тугади

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 55', Элдор Шомуродов - 81'

Стадион: Senol Gunes Akyazi Stadyumu

45'
90'
64'  Андреас Корнелиус
55'  Лоренцо Пеллегрини
81'  Элдор Шомуродов

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Элдор Шомуродов ўз голи билан дастлабки ўйинда "Рома"га устунлик тақдим қилмоқда! 

90+4. ЗАРБАААА!!! Патрисиу ушбу сейви орқали жамоасининг ғалабасини мустаҳкамламоқда!

90+2. УХХХХ!! Сал қолди! Қанотдан узатилган тўпни "Рома" ҳимоячиси бурчакка чиқариб юборди.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Бунчалик кўплаб голлар ураверганидан кейин Шомуродовнинг голларига реакциямиз камайиб кетади, шекилли)

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 26 август куни бўлиб ўтади.

Бугунги кун ҳам ўзбек футболи учун катта ютуққа айланди десак адашмаган бўламиз.


81. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! ШОМУРРРРООООООДДДООООООВВВВВВВ!!! Биз билгандик, биз кутгандикккк!

78. Мхитарян ҳужумдаги Шомуродов томон тўпни оширди. Элдор рақибига елкама-елка курашда мағлуб бўлди.

69. ЗАРБАААААААА!! Нвакаэмееееее!!!! "Рома" ҳимоясини осонлик билан алдаб ўтди ва яна зарбага келганда айнан Патрисиуни пойлади.

65. ЗАРБААААА!! Нвакаэме "Рома" посбони томон тўпни тепди.

64. ГОЛ! Корнелиус ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узатилган тўпни у боши билан дарвозага киритди.

61. ЭХХХХ!! Мхитарян тўпни бир зум эртароқ Шомуродовга берганида ҳамюртимиз рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борарди.

59. Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлди. Биринчисини ҳимоячилар, иккинчисини дарвозабон олдинга чиқариб юборди.

55. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мхитаряннинг ажойиб пасидан кейин Пеллегрини ҳисобни очди!

54. "Рома" яна бир вазиятга эга бўлди. Бу паллада Заньоло тўпни очиқчасига қизғанди.

52. Узун пас Виньяга мўлжалланганди. Матиас тўпга етиб кела олмади.

49. Негааааааааа?! Жаримадан узатилган тўп Элдорга келаётган пайти унинг жамоадоши боши билан жудааа ҳам ноаниқ зарба берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Танаффус!

44. ЗАРБААААА!! Бакасетас узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Тўп Патрисиу дарвозасининг ёнидан ўтиб кетди.

41. Бош ҳакам бугун жамоаларни ҳуштакка ўтказиб қўйди. Шомуродов елкама елка курашда Бруно Пересдан устун келгани учун фол белгилади.

39. ЗАРБААААААА!!! Шомуродовнинг пасидан кейин Карсдорп дарвоза тўрининг ташқи томонини пойлади.

35. Тўп асосан римликларда. Аммо ўйин ўртада, паст темпда кетмоқда.

32. Гамшикдан унчалик хавфли бўлмаган аниқ зарба кўрдик. Дарвозабондан сейв!

30. "Рома" ажойиб вазиятга эга бўлиши мумкин эди. Манчини қанотдан ҳужум томон тўпни оширди. Анчагина кучли ва ноаниқ пас бўлди.

26. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Эхххххх.... Мхитарян ажойиб гол урганди. Аммо у бу вазиятгача тўпни қўли билан ўйнаганди.

24. "Рома" ҳужумга ўтди. Ибанеснинг қанотдан ҳужум марказига оширган тўпи анчагина баланддан ўтиб кетди. 

22. Нвакаэменинг зарбаси тўппа-тўғри Патрисиунинг қўлларига борди.

18. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Веретунинг зарбаси ноаниқ кетди.

16. Руй Патрисиу қанотдан дарвозасига йўлланган зарбани ушлаб олди.

15. Энди Винья огоҳлантирилди. У рақиб жарима майдончаси ичида пенальти ишлашга ҳаракат қилди.

14. Адашмасам Шомуродовни қўполлик билан тўхтатгани учун Перес огоҳлантирилди. "Рома"да стандарт вазият.

11. Эххххх!! Шомуродов тўпни тўхтата олгандамими, гол уриш учун ажойиб имкониятга чиқиб борарди.

9. Бош ҳакам Шомуродовни фол ишлатган деб топди. Бироқ ватандошимиз бу вазиятда рақибига қарши қўпол ўйнамаганини кўрдик.

Дастлабки 5 дақиқа мезбонларнинг устунлиги остида ўтди.

4. "Трабзонспор" яна бир бор ҳужумга ўтаётганди. Ибанес тўпни аутга чиқариб юборди.

2. Жаниннинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Учрашув бошланиши учун барча нарса шай!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Шенол Гюнеш" стадионига қаратамиз. Унда Элдор Шомуродовнинг "Рома"си Жервиньоси бор "Трабзонспор"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув матнли трансляциясини Миржалол Норматов ёзиб боради.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика