UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  3 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я... Янгиликлар

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я...

Бугун ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатидан ўрин олган 2-тур баҳсини ўтказди.
Аввалги ўйинда Индонезияни мағлуб этган жамоамиз бугун БАА устидан ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол бизни муҳим ғалабадан мосуво қилди. Стандарт вазиятларда бўш ҳаракат қилиш оқибатида шундоқ чўнтакдаги ғалабани бой бериб қўйдик.

Аслида ўйин тўлиқ футболчиларимиз устунлиги остида кечди. БАА ёшлари деярли ҳужум қилишмади ҳам, биз эса бир неча бор голли вазиятларга эга бўлдик. Агар сўнгги паллада Забихилло Ўринбоев гол урганида ҳисоб 3:1 бўларди ва қарабсизки, ғалаба нақд эди. Аммо тўп кирита олмаган Забихиллонинг ўзи рақибга бурчак тўпини ишлаб берди.

Кейин эса араб футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди ва уларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси гол уриб, ҳаммасини расво қилди. Қолаверса, бу вазиятда дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Агар Дилшод Ҳамроев вазиятни тўлиқ ўз назоратига олиб, футболчилар қаерда туриши кераклигини жамоадошларига яхшилаб уқтирганида дарвозамизга тўп киритилмасди.

Хуллас, иккита стандартдан иккита гол ўтказиб юбордик, бу эса жуда алам қиляпти. Тўғри, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз йўқолгани йўқ, аммо биз учун ҳар бир ўйиндаги натижа муҳим. Жамоамиз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганини унутмайлик. Лекин бир нарсадан хурсандмиз, Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида тайинли ўйин услубини терма жамоага сингдира олибди. Ёшларимиз ўйинида мураббийнинг меҳнати кўриниб турибди, фақат ҳужумда ва ҳимояланишда сал тажовузкор бўлишимиз талаб этилади.

Бундан кейин ўйинлар янада қийинлашиб бораверади. Мана шундай паллада футболчиларимиздан янада фаол ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Ёшларимизга мурожаат: ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, бардам бўлинг ва Австралияни ютиш ҳақида ўйланг. Ўйинингизга жиддий эътироз йўқ, бизга маъқул келяпти, фақат охирги тўп узатиш ва сўнгги зарбани беришда шошма-шошарликка йўл қўймасангиз бас.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика