UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Эффенберг: “Бавария” раҳбариятига Левандовскини сотишни тавсия этаман Янгиликлар

Эффенберг: “Бавария” раҳбариятига Левандовскини сотишни тавсия этаман

“Бавария” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Штефан Эффенберг мюнхенликлар раҳбариятига ҳужумчи Роберт Левандовскини сотишни ва асосий эътиборни германиялик иқтидор эгаларига қаратиш лозимлигини тавсия этди.

Левандовски ўтган ҳафтада Мюнхен клуби “ПСЖ” ва “Барселона” сингари  катта суммадаги харидларни амалга ошира олмаслигини танқид қилиб чиққанди.

“Левандовски клуб фалсафасига “ҳужум” қилмоқда. Жамоа президенти Ули Хёнесс янги футболчилар учун 100-150 миллион евро сарфламаслигини бир неча бор айтган. Мен ўзим ҳам бир неча ҳафта илгари “Бавария” агар катта маблағ эвазига топ футбочли сотиб олмаса, “Барселона” ва “ПСЖ” сингари клублардан ортда қолишини айтганман. Аммо Левандовски футболчи, у бу каби баёнотларни беришидан илгари яхшилаб ўйлаб кўриши, бу клубдагиларга қанчалик таъсир қилишини билиши лозим.

Бизда, ўзимизда супер юлдузлар бор. Юлдузлар учун 100-200 миллион евро сарфлаш керакми? Бунча маблағга беш ёки олтита яхши савиядаги германиялик футболчиларни сотиб олиш мумкин. Улар  ўз юртининг жамоасида қандай ўйнаш кераклигини билишади ва келажакда халқаро майдонда ҳам муваффақиятларга эриша олади.

“Бавария”га яқин келажакда чет эллик топ футболчиларни сотиб олмасдан, Левандовски билан хам хайрлашишни тавсия қиламан. Майли у “Барселона” ёки “ПСЖ”га ўтсин. Ўшанда у ўзи хоҳлаган ишни қиладиган клубга ўтиб, истаганини гапираверсин”, дея айтиб ўтган Эффенберг T-Online нашридаги ўз саҳифасида.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика