UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  0 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  19 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  39 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Эдгар Гесс: "Қийин ўйинлар ортда қолди, энди ғалабалар бошланади" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Қийин ўйинлар ортда қолди, энди ғалабалар бошланади"

“Металлург” – “Бухоро” учрашувидан кейин даставвал меҳмонлар мураббийи Эдгар Гессни суҳбатга тортдик.
- Йигитлар, шошиб турибмиз, шу боис мени кўп ушлаб қолмайсизлар деган умиддаман - дея гап бошлади Эдгар Яковлевич. - Ўйин жуда қизиқарли бўлди, менинг назаримда. Иккинчи таймда биз устунлик қилдик. Ҳисобни тенглаштиришга ҳам муваффақ бўлгандик. Бироқ уни сақлаб қолишга кучимиз етмади. Йўлдаги толиқиш, бироз асаббузарликлар ҳам йигитларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди шекилли (Изоҳ: “Бухоро” ФК автобуси тасмаси узулганлиги боис бироз ушланиб қолган).

- Ўзларингиз шоҳиди бўлдингиз, ўйинимиз ёмон эмас. Тўпни назоратда ушлаб турибмиз. Рақиб дарвозасига гол ураяпмиз. Бироз омад етишмаяпти. Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигидан нолимайман. Фақат иккинчи давра бошида тўртта қийин ўйин бор эди, шукур, улар ортда қолди. Энди ғалабаларимиз бошланиши керак.аутсайдерлар сафида бораётган асосий рақибларимиздан тўлақонли очколарни ола билсак, марра бизники. Натижадан ташқари чиройли ўйин кўрсатишни ҳам унутмаймиз - дейди Гесс.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика