UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  1 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6

Эден Азар: "Майдонда бўлиб, футболдан завқ олишни истайман" Янгиликлар

Эден Азар: "Майдонда бўлиб, футболдан завқ олишни истайман"

"Реал" футболчиси Эден Азар жамоа таркибида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истаги борлигини айтди.

"Футбол ўйнаш, майдонда бўлиб, ўзимни муҳим футболчи деб ҳис қилишни хоҳлайман. Ўзингни керакли деб ҳисобласанг, ишонч ошади. Ўзингни энг яхшиси деб ҳисобласанг, нимадир етишмаётгандек туюлади, бироқ буни одамларга тушунтириш жуда қийин.

Оғир кунлар келганда эса одамлар сенга унчалик яхши қарашмайди ва яхши ўйин кўрсатишинга ҳам ишонишмайди. Бундай ҳолатдан қандай қилиб чиқиб кетса бўлади? Ўйинда бўлиш, завқ олиш, нималарнидир қўлга киритиш, муваффақиятга эришиш ва ишончни яна қайтариб олиш.

Футболни соғиняпман, кўпроқ ўйнашни истайман. Майдонда бўлиб завқ олгим келяпти. Машғулотлар - бу зўр, аммо бизни футбол ўйинлари ушлаб туради. Юрагимнинг туб-тубида ҳали ҳам мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳали сўнмаганини сезиб турибман", - деди Азар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика