UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  0 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  1 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  1 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  10 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди Янгиликлар

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Челси" собиқ вингери Эден Азар профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди.

"Ўзингни тинглаб, ўз вақтида "тўхта" деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700 дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат", – деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.

Азар фаолиятини ватанида Бельгияда бошлаган, шундан сўнг 2005 йилда "Лилль" тизимида пайдо бўлган. 2012 йилда уни "Челси" сотиб олди ва 7 мавсумдан сўнг 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.

Азар икки марта Англия ва Испания чемпиони бўлган, бир марта Франция чемпионига айланган, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда 33 та гол урган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика