ЕЧЛ. Ярим финал жавоб баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Narzulla Saydullayev
28 апр 2014, 17:24
УЕФАдагилар "Бавария" - "Реал" ва "Челси" - "Атлетико" учрашувларини бир дақиқалик сукут билан бошланишини маълум қилди, бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
УЕФА ўтган ҳафтада вафот этган Тито Виланова ва Вуядин Бошковни хотирлашга қарор қилди.

"Барселона" собиқ устози Виланова 45 ёшида ҳаётдан кўз юмган бўлса, "Реал", "Сампдория" ва Югославия терма жамоаси собиқ бош мураббийи 83 ёшида бу дунёни тарк этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net