UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  24 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  13 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  21 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Истанбул" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" Англия – "Истанбул" Туркия 4:1

"Олд Траффорд"

Гол: Фернандеш (7, 1:0), Фернандеш (19, 2:0), Рэшфорд (35-пен, 3:0), Туруч (75, 3:1), Жеймс (90+2, 4:1).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Теллес, Магуайр, Линделеф (Туанзебе, 46), ван де Бек, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 59), Фред, Кавани, Марсьяль (Матич, 82), Рэшфорд (Джеймс, 59).

"Истанбул" – Гюнок, Рафаэл, Епуряну, Шкртел, Болинголи-Мбомбо, Кахведжи (Текдемир, 46), Вишча, Тюрюч, Озджан, Шадли, Ба.

Огоҳлантириш: Туанзебе (55), Шкртел (78), Текдемир (85), Магуайр (86), Туруч (89).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 7', Бруну Фернандеш - 19', Маркус Рэшфорд - 35', Дэниел Джеймс - 90'

Лига Чемпионов - группа H . 4-тур

25/11/2020, 00:00

1
:
4
Тугади

Истанбул Башакшехир

Дениз Тюрюч - 75'

Стадион: Old Trafford, 545 томошабин

Бош ҳакам: Ovidiu Hategan

45'
90'
7'  Бруну Фернандеш
19'  Бруну Фернандеш
35'  Маркус Рэшфорд
46'  Виктор Линделеф (Аксель Туанзебе)
55'  Аксель Туанзебе
59'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
59'  Бруну Фернандеш (Мэйсон Гринвуд)
59'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)
82'  Антони Марсьяль (Неманья Матич)
86'  Харри Магуайр
90'  Дэниел Джеймс
90'  Мэйсон Гринвуд
46'  Ирфан Кахведжи (Махмут Текдемир)
61'  Насер Шадли (Фредрик Гулбрандсен)
74'  Боли Болинголи-Мбомбо (Хасан Али Калдырым)
74'  Беркай Озджан (Жулиано)
75'  Дениз Тюрюч
78'  Мартин Шкртел
85'  Махмут Текдемир
87'  Мартин Шкртел (Карлуш Понк)
89'  Дениз Тюрюч

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ "Истанбул"дан реванш олди. Манкунианликлар гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолишди.

90+5. УХХХХ!!! Навбатдаги тезкор қарши ҳужумдан кейин Гринвуд гол уриши мумкин эди. Гюнокдан сейв!

90+2. ГООООООООООЛЛЛ!!! МЮнинг тезкор қарши ҳужуми иш берди!!! Гринвуднинг пасидан кейин Жеймс осонлик билан гол урди!

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ҳакамга "кўп гапиргани" учун Туруч ҳам огоҳлантирилди.

87. УХХХХХХ!!! Вишчанинг айлантирма зарбасини Де Хеа ушлаб олди. Вазият қийин эди. Посбонни бир неча ҳимоячилар тўсиб турганди. МЮ чуқур ҳимояга ётиб олган. Тасаввур қилинг, қандайдир жамоа МЮни "Олд Траффорд"да ҳужумга кўмиб ташлаяпти.

85. Энди Теллесни "янчиб ўтиб кетишди". Текдемир сариқ карточка ишлаб олди.

82. Сульшер эхтиёт чорасини ишга тушурди. Марсьяль ўрнини Матич эгаллади.

80. ВИШЧАААААААААА!!! Чап оёғида жуда кучли зарба берди. МЮни голдан устун қутқариб қолди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда эса Демба Ба ҳисобни қисқартириш имкониятига эга бўлганди. Де Хеа тўпни тепиб юборди. Меҳмонлар босим уюштирмоқда. 

78. Каванини ортидан "чопгани" учун Шкртелга сариқ карточка кўрсатилди.

75. ГОООООЛЛЛЛ!! Туручнинг жаримадан йўллаган зарбасини Де Хеа дарвоза ичкарисидан қайтарди!!! Гол инобатга олинди!

74. Меҳмонларда жуда ҳам хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Гол урса бўладиган нуқта.

71. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТ!!! Гринвуднинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтарди.

67. Вишча чап қанотда Уильямсни ортда қолдириб, Де Хеа дарвозаси томон тўпни оширди. Ҳеч ким йўқ эди у ерда.

63. Теллеснинг бурчакдан тўп узатишлари ажойиб. Ҳудди Бекхэм каби. Унинг барча узатишлари МЮ футболчиларига бормоқда. Аввалига Гринвуднинг боши билан йўллаган зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этган бўлса, навбатдаги бурчакдан оширилган тўпга Магуайр боши билан ноаниқ зарба берди.

61. УХХХХХ!!! Рақибининг қўпол хатосидан кейин Гринвуд қулай вазиятга чиқиб борди. Бироқ зарба бера олмади.

59. Гринвуд ҳамда Жеймс майдонга тушди. Сульшер кўпроқ гол урилишини истамоқда.

55. Брунунинг қанотдан оширган тўпини Рафаэль дарвозабонга ташлаб берди ва МЮнинг ҳужуми якунланди.

50. ДЕ ХЕААААААААА!! Чадлининг кучли зарбасини қайтарди! Давид яқин бурчакни аъло даражада ёпа олди.

49. КАВАНИИИИИ!!! Ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Унинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- МЮ таркибида ўзгариш бўлмоқда. Линдельоф ўрнига Туанзебе майдонга тушди.

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Таймга якун ясаб берилди. Биз ҳам кутамиз.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. УХХХХХХ!! Марсьялнинг ажойиб пасини Бруну амаллаб дарвоза томон тепди. Тўп Гюнокнинг оёқларига тегиб қайтди.

39. УХХХХХХ!! Вишча жаримадан тўпни МЮ дарвозаси ёнига узатди. Де Хеа тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Ба эса боши билан ноаниқ зарба йўллади.

35. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Маркус пенальтидан унумли фойдаланмоқда!!!

34. ВАР ҳеч нимани аниқламади. Рэшфорд тўп ёнида.

33. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Линдельофнинг ажойиб узатмасидан кейин Рэшфорд рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди. Ҳимоячи уни йиқитди ва пенальти белгиланди. ВАР текшириб чиқмоқда.

31. Демба Ба "ёшига яраша" зарба йўллади. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

28. УХХХХХ!!! "Истанбул" жарима зарбасига эга бўлди. Масофа узоқ бўлишига қарамасдан, Вишча Де Хеа дарвозасини нишонга олиб кўрди. Кучли зарба ноаниқ кетди.

25. "Истанбул" ухлаб қолган айиқдек ўзини тутмоқда. Ҳаракатлардан ҳеч нима чиқмаяпти. МЮ ҳам рақибларига имкон бермаяпти. Шу паллада бизга Сер Алексни кўрсатишди. Кайфият натижага яраша)

19. ГОООООООООЛЛЛ!!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Бруну иккинчи голни урди!

16. МЮнинг босими ошмоқда.

14. УХХХХХХ!!! Брунунинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

12. ГООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Рэшфорд гол уришдан олдин, оффсайдда қолиб кетганди. Бироқ гол чиройли чиққанди. 

7. ГООООООООООООЛЛЛ!!!! БРУНУУУУУУ!! Теллеснинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб қайтди. Бруну эса тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. СУПЕР ГООЛЛЛ!!!

5. УХХХХ!! Энди Марсьяль чап қанотдан рақибларини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Бироқ унинг Рэшфорд томон узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

2. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорд икки-уч рақибини алдаб ўтиб, бирга бир ҳолатда дарвозани нишонга олди. Гюнок тўпни қайтарди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилиб кўради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика