ЕЧЛ гуруҳ босқичи бошланмай туриб, “Айнтрахт” мусобақа рекордини ўрнатди
26 авг 2022 09:45
Янгиликлар
ЕЧЛ гуруҳ босқичи бошланмай туриб, “Айнтрахт” мусобақа рекордини ўрнатди
“Айнтрахт” ўтган мавсум Европа Лигасида ғолиб бўлиб, Чемпионлар Лигасидага йўлланма олганди.
Кеча, ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва франкфуртликларга “Д” квартетида “Тоттенхэм”, “Спортинг” ҳамда “Марсель” рақиблик қилиши маълум бўлди. Ўйинлар бошланмай туриб, “Айнтрахт” мусобақа рекордини ўрнатди.
Гап шундаки, клуб 62 йиллик танаффусдан сўнг, Чемпионлар Лигаси асосий раундида қатнашади ва бу мусобақадаги энг узоқ танаффус ҳисобланади. “Бургутлар” 1959/60 йилги мавсум турнирдаги охирги ўйинини финалда “Реал”га қарши ўтказиб, 3:7 ҳисобида имкониятни бой берган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар