ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими?
01 май 2014 11:08
Янгиликлар
ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими?
«Садо» газетасидаги теледастур. Фото: «Дарё»
«Спорт» телеканалидаги манбамиз маълумотига кўра, «Челси»—«Атлетико» учрашувини жонли эфирга узатмаганига ушбу чемпионатнинг трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания даъвоси сабаб бўлган. 30 апрель куни ЎзМТРКга ушбу компаниядан учрашувни трансляция қилмаслик ҳақида огоҳлантириш хати келган. Шуни эътиборга олиб, ЎзМТРК раҳбарияти учрашувни эфирга узатмасликка қарор қилган.
МТРК расмий сайтидан скриншот
Таъкидлаш жоиз, «Спорт» телеканалидаги манбамиз огоҳлантириш хатини юборган компания номини маълум қилмади.
Шунингдек, манбамизнинг қўшимча қилишича, Европа Чемпионлар лигаси финалидаги «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги учрашувни «Спорт» телеканали томонидан тўғридан-тўғри олиб берилиши ҳам номаълум бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, аввал режалаштирилган Европа лигасидаги ўйинлар трансляцияси ҳам бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Челси»—«Атлетико» учрашувида 1:3 ҳисобида «Атлетико» жамоаси ғалаба қозонди.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар