ЕЧЛ. МЮга қарши ўйиндан олдин ПСЖнинг асосий ҳужумчиси жароҳат олди
09 фев 2019 22:57
Янгиликлар
ЕЧЛ. МЮга қарши ўйиндан олдин ПСЖнинг асосий ҳужумчиси жароҳат олди
Парижликлар сафидаги ушу жароҳат клубга зарар келтириш эҳтимоли бор.
Эдинсон Кавани "Бордо" клуби билан бўлган баҳсда (1:0) жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига Килиан Мбаппе туширилди. Неймарнинг жароҳати етмаганидек, Томас Тухэлга Каванининг шикастланиши ортиқча бош оғриғи бўлиши мумкин.
Сабаби, ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичида ПСЖ "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув 12 февраль куни, сешанба оқшомида "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар