ЕЧЛ. "Арсенал" бу йил ҳам финалга чиқадими?!

Tolibjon Qosimov
7 дек 2016, 13:07
Кеча ЕЧЛнинг тўрт гуруҳида гуруҳ беллашувлари якунига етди.

Англиянинг "Арсенал" жамоаси "A" гуруҳида тўрт ғалаба ва икки дуранг билан биринчи ўринни эгаллади. Лондонликлар охирги 10 йилда илк маротаба ЕЧЛ гуруҳ босқичини мағлубиятсиз тугатишди. Сўнгги бор Арсен Венгер шогирдлари 2005-2006 йилги мавсумда гуруҳдан мағлубиятсиз чиқишган. Қизиғи, ўшанда "канонирлар" финалга қадар мағлубиятсиз етиб борган ва фақат финалда "Барселона"дан 1:2 ҳисобида енгилган.

"Арсенал" бу мавсум ҳам финалгача етиб бора оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›