ЕЧЛ 5-тури олдидан “Реал” форварди сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2020, 19:20
Мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема жароҳатидан фориғ бўлди.

Француз Ла Лига 9-туридаги "Валенсия" билан ўйинда (1:4) оёқ мушакларидан жароҳатланганди. Шу туфайли, у "Вильярреал" (1:1), “Интер” (2:0) ва “Алавес”га (1:2) қарши учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Карим жорий мавсум клуб либосида 11 ўйинда қатнашиб, 6+3 натижа кўрсатиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдларини олдинда ЕЧЛ-5 тури доирасида "Шахтёр"га қарши Киевдаги баҳс кутмоқда. Учрашув 1 декабрда ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca