UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  11 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  8 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  11 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  13 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль" Янгиликлар

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль"

Бугун Европа чемпионлар лигасининг "B" гурҳида 5-тур учрашувлари давом эттирилади.
Чемпионлар лигасининг "B" гуруҳидаги вазият ҳам бироз чигал кўриниш олган. Шубҳасиз ушбу квартетда Мадриднинг "Реал" клуби фаворит. Карло Анчелотти шогирдлари ўтган турдаёқ асосий вазифаларини ҳал этишган эди. Энди улар шунчаки клуб обрўси ва мусобақа нуфузи учун муваффақиятли тўп суришга интилишади.
Бу гуруҳда шунингдек яна "Базель", "Ливерпуль" ва "Лудогорец" жамоалари "Реал" билан бирга плей-оффга йўлланма олиш учун курашишмоқда. Ҳозира "Базель"нинг имкониятлари "Ливерпуль" ва "Лудогорец"никидан яхшироқ бўлиб турибди.
Ушбу турда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" жамоаси Швейцарияга сафар қилади. Улар "Базель" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Бу ўйинда ғалаба кўпроқ мезбонлар учун муҳимроқ ва керакли. лекин Карло Анчелотти шогирдларини осонликча таслим этиш анчагина қийин масала. Бу баҳсда "Реал" ўзининг асосий таркибидаги бир неча футболчиларига дам бериши ҳам мумкин. Бу эса "Базель"га қўшимча имконият бериши мумкин.
Гуруҳдаги иккинчи учрашув "Лудогорец" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйиндан сўнг қайсидир жамоа расман кейинги босқичга йўл олиш имкониятини йўқотиши ҳақиқатга яқинроқ. Агарда "Реал" "Базель"ни ютиб, "Лудогорец" ва "Ливерпуль" ўзаро дуранг натижасини қайд этишсагина барча жамоалар сўнгги тур олдидан ўз имкониятларини сақлаб қолишлари мумкин бўлади. Брендан Рожерс бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоасининг ички чемпионат сингари чемпионалар лигасида ҳам ишлари юришмаяпти. Улар учун бугунги беллашув мисоли финал сингари жуда бўлиши аниқ.

"B" гуруҳи.


"Базель" - "Реал" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Якоб Парк".

Бош ҳакам
: Милорад Мажич (Словакия)


"Лудогорец" - "Ливерпуль" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт Плюс")

"Васил Левски".

Бош ҳакам
: Антонио Матеу (Испания)



4-турдан кейинги ҳолат
#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Real Madrid440011 - 2912
2Basel42026 - 606
3Liverpool41032 - 6-43
4PFC Ludogorets Razgrad41033 - 8-53

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика