UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Машарипов кичик жароҳат олди  0 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  4 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  5 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  23 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль" Янгиликлар

ЕЧЛ, 5-тур. "B" гуруҳи. "Базель" - "Реал", "Лудогорец" - "Ливерпуль"

Бугун Европа чемпионлар лигасининг "B" гурҳида 5-тур учрашувлари давом эттирилади.
Чемпионлар лигасининг "B" гуруҳидаги вазият ҳам бироз чигал кўриниш олган. Шубҳасиз ушбу квартетда Мадриднинг "Реал" клуби фаворит. Карло Анчелотти шогирдлари ўтган турдаёқ асосий вазифаларини ҳал этишган эди. Энди улар шунчаки клуб обрўси ва мусобақа нуфузи учун муваффақиятли тўп суришга интилишади.
Бу гуруҳда шунингдек яна "Базель", "Ливерпуль" ва "Лудогорец" жамоалари "Реал" билан бирга плей-оффга йўлланма олиш учун курашишмоқда. Ҳозира "Базель"нинг имкониятлари "Ливерпуль" ва "Лудогорец"никидан яхшироқ бўлиб турибди.
Ушбу турда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" жамоаси Швейцарияга сафар қилади. Улар "Базель" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Бу ўйинда ғалаба кўпроқ мезбонлар учун муҳимроқ ва керакли. лекин Карло Анчелотти шогирдларини осонликча таслим этиш анчагина қийин масала. Бу баҳсда "Реал" ўзининг асосий таркибидаги бир неча футболчиларига дам бериши ҳам мумкин. Бу эса "Базель"га қўшимча имконият бериши мумкин.
Гуруҳдаги иккинчи учрашув "Лудогорец" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйиндан сўнг қайсидир жамоа расман кейинги босқичга йўл олиш имкониятини йўқотиши ҳақиқатга яқинроқ. Агарда "Реал" "Базель"ни ютиб, "Лудогорец" ва "Ливерпуль" ўзаро дуранг натижасини қайд этишсагина барча жамоалар сўнгги тур олдидан ўз имкониятларини сақлаб қолишлари мумкин бўлади. Брендан Рожерс бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоасининг ички чемпионат сингари чемпионалар лигасида ҳам ишлари юришмаяпти. Улар учун бугунги беллашув мисоли финал сингари жуда бўлиши аниқ.

"B" гуруҳи.


"Базель" - "Реал" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Якоб Парк".

Бош ҳакам
: Милорад Мажич (Словакия)


"Лудогорец" - "Ливерпуль" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт Плюс")

"Васил Левски".

Бош ҳакам
: Антонио Матеу (Испания)



4-турдан кейинги ҳолат
#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Real Madrid440011 - 2912
2Basel42026 - 606
3Liverpool41032 - 6-43
4PFC Ludogorets Razgrad41033 - 8-53

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика