UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  2 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  3 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  2 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  1

ЕЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси

Европа чемпионлар лигаси 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Биз ушбу тур рамзий терма жамоасини тузишга ҳаракат қилдик.

Чемпионлар лигасининг 1-тур рамзий терма жамоасини 3-5-2 схемаси асосида тузишга қарор қилдик.

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон ("Ювентус")

Туринликлар посбони дарвозаси томон "Мальмё" футболчилари тўрт бор зарба йўллашди. Ҳар сафар Буффон ишончли ҳаракат қилди. Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб Буффон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.



Ҳимоячилар: Пике ("Барселона"), Боатенг ("Бавария"), Гросскройц ("Боруссия Д").

"Барселона" - АПОЭЛ ўйинида каталониялик ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. Бунда Пикенинг хизматлари катта бўлди. Учрашув тақдирини ҳал этган гол муаллифи Пике бўлди. Месси томонидан жаримадан узатиб берилган тўпни Пике боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига ғалабани тақдим этди.

"Бавария" - "Манчестер Сити" учрашувида ҳам ўйин қаҳрамони ҳимоячи бўлди. Жером Боатенг беллашувнинг сўнгги дақиқасида Жо Харт қўриқлаётган дарвозани ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси билан ишғол этди ва жамоасига муҳим баҳсда уч очко келтирган гол муаллифига айланди. Шунингдек, ушбу ўйинда Жером Боатенг ҳимоя чизиғида ҳам ишончли ҳаракатланди.

Турнинг яна бир марказий ўйини Дортмундда кечди. "Боруссия Д" - "Арсенал" учрашувида Юрген Клопп шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ишончли тарзда Арсен Венгер бошчилигидаги "Арсенал" жамоасини мағлуб этишди. Бу ғалабада Кевин Гросскройцнинг хизматлари катта бўлди. Кевин Гросскройц учрашувни тўлиқ ҳимоячи сифатида ўтказмаган бўлсада, керакли пайтда жамоаси дарвозаси томон уюштирилган ҳужумларни бартараф этишга эришди ва киритилган ҳар иккала голга ассистентлик вазифасини бажариб берди. Ушбу ғалабада Гросскройцнинг хизматлари беқиёс бўлди.



Ярим ҳимоячилар: Жервиньо ("Рома"), Браими ("Порту"), Афеллай ("Олимпиакос"), Итурбе ("Рома"), Бэйл ("Реал").

"Рома" - ЦСКА баҳсида римликлар рақибларини тор-мор келтиришди. Ушбу ғалабада "Рома"нинг икки нафар ярим ҳимоячиси Жервиньо ва Итурбеларнинг хизматлари беқиёс бўлди. Бу иккала футболчи жамоасининг уччала голида иштирок этишди. Бир вазиятда Итурбенинг пасидан сўнг Жервиньо ҳисобни очди. Кейинчалик роллар алмашди. Итурбени қулай вазиятга чиқарган Жервиньо жамоасининг иккинчи голиса ҳаммуаллифлик қилди. Майконга гол киритишга яна Итурбе ассистенлик қилган бўлса, "Рома"нинг тўртинчи голи тиниб-тинчимас Жервиньо ҳисобига ёзилди. 

"Порту" - БАТЭ учрашуви қаҳрамони сўзсиз Браими бўлди. ушбу футболчи БАТЭ дарвозасига учта тўп киритишга муваффақ бўлди ва хет-трик қайд этди. Умуман бу ўйиндаги ғалаба тўлиқ Браими ҳисобига ёзилди десак муболаға бўлмайди. 

Европа чемпионлар лигасининг амалдаги финалчиси Испаниянинг "Атлетико" жамоаси Грециядан "тарсаки" еб ўз юртига қайтиб кетди. Бир пайтлар айнан Испанияда тўп сурган Иброҳим Афеллай "Барселона" билан кўп маротаба "Атлетико"ни ранжитишга эришган эди. Бу сафар голландиялик чарм тўп устаси бу ишини "Олимпиакос" сафида бажаришга муваффақ бўлди. Авваллари "Барселона" аъзоси сифатида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабаларни тантана қилган Афеллай, бу куни умуман бошқача ролда бу ишни бажарни. Айнан Афеллайнинг фаоллиги ва ишончли ҳаракатлари туфайли "Олимпиакос" чемпионлар лигасининг дастлабки турида амалдаги финалчи "Атлетико" ўз ортига қуруқ қўл билан қайтариб юборди. Жамоасининг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилган Афеллай, иккинчи тўпни ўзи киритди ва жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. 

"Реал" - "Базель" учрашувида мадридликлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Уэльслик Гарет Бэйл шу куни ҳар доимгидек фаол ўйнади. Гарет Бэйл жамоасининг иккинчи голини ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, Роналдонинг гол киритишига кўмаклашиб юборди.



Ҳужумчилар: Карлос Тевес ("Ювентус"), Чиро Иммобиле ("Боруссия Д").

Туринда кечган "Ювентус" - "Мальмё" ўйинида Массимилиано Аллегри шогирдларига осон бўлгани йўқ. "Ювентус" сўнгги йилларда чемпионлар лигасидаги стартни ғалаба билан бошлай олмаётгани ва нисбатан кучсизроқ рақиблари билан очколарни бўлишиб олаётгани учун ҳам бу ўйин қийматини янада ошириб юбораётган эди. Кутилганидек "Ювентус" авваллари "Нордшелланд" ва "Копенгаген" билан бўлган ўйинлардаги каби рақиб дарвозасига саноқсиз зарбалар йўллади ва гол киритишга анча муаммоларга дуч келди. Бу беллашувда ҳам туринлик ишқибозлар жамоаси голини узоқ кутишди. Европа чемпионлар лигасида 5 йилдан буён тўп киритолмай келаётган Карлос Тевес учрашувнинг 60-дақиқасида ниҳоят ўз сўзини айтди ва таблодаги ҳисобни жамоаси фойдасига тўғирлаб қўйди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса Тевес жарима тўпини қойилмақом қилиб амалга оширди ва "Ювентус"нинг омадсиз стартларига чек қўйиш билан бирга, ўзининг чемпионлар лигасидаги голсиз серияларига якун ясади.

Дортмундда кечган марказий ўйинлардан бирида "Боруссия Д"нинг янги харид қилган италиялик ҳужумчиси Чиро Иммобиле кутилмаганда учрашувни асосий таркибда бошлади. Кутилмаганда дейишимизнинг боиси, Юрген Клопп сўнгги иккита ўйинда Адриан Рамосни асосий таркибга киритаётган ва ҳужумчи ҳар иккала баҳсда жуда яхши ўйин намойиш этиб, голлар киритаётган эди. Аммо "Арсенал" билан бўлган баҳсда Клопп асосий таркибда Чиро Иммобилени туширишга қарор қилди. Ва якунда бу қарор ўзини оқлади. Чиро Иммобиле шу куни ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Учрашувда ҳисобни очган гол муаллифи айнан италиялик Чиро Иммобиле бўлди. Майдон марказида Гросскройцдан тўпни қабул қилиб олган Иммобиле рақиб ҳимоячиларини ортда қолдирди ва жарима майдончаси ичига кириши биланоқ Шчесни қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга муваффақ бўлди.


ЕЧЛ, 1-турнинг рамзий терма жамоаси: Буффон - Пике, Боатенг, Гросскройц - Жервиньо, Браими, Итурбе, Афеллай, Бэйл - Тевес, Иммобиле.


Турнинг энг яхши бош мураббийи: Андре Виллаш-Боаш ("Зенит"). 


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика