UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Дуван Сапата ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар Янгиликлар

Дуван Сапата ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

"Аталанта"нинг колумбиялик юлдузи ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

1. Дуван Сапата футболга илк бор 10 ёшида қадам қўйган. Ўшанда у Колумбиянинг "Америка де Кали" жамоаси билан шартнома имзолаган эди.

2. Колумбиялик 2011 йил Аргентинанинг "Эстудьянтес" клубига ижарага берилади. У ўша ердаги дебют ўйинида майдонга тушганидан 20 секунд ўтиб, биринчи голини урган. Мавсум сўнгигача эса 5та гол уришга муваффақ бўлган. Шундан кейин, Аргентина клуби Сапатани харид қилади. Бироқ 2 йил ўтиб, уни 7,5 миллион евро эвазига “Наполи”га сотиб юборади.

3. Ёш бўлиши ва Италия Чемпионатини ҳали яхши билмаслигига қарамай, Дуван "Наполи"даги биринчи мавсумда 22 ўйинда иштирок этиб, 7та гол уришга муваффақ бўлган. У Чемпионлар Лигаси "Марсель"га қарши баҳсда "партенопейцлар" таркибидаги дебют голини урган.

4. Ўзини яхши кўрсата олаётгани, майдонда ажойиб ҳаракатланаётганига қарамай, "Наполи" раҳбарияти уни 2 йилга "Удинезе"га ижарага бериб юборади. Сапата фриульцликлар таркибида баъзида яхши, баъзида эса ёмон ўйнади. У икки мавсум давомида 18 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди. Аммо бир куни "Удинезе" мураббийи Луижжи Дельнери ўйинчининг машғулотлардаги ҳаракатларига назар солиб, уни "бесўнақай" деб атайди. Колумбиялик бу ҳақида журналистлардан эшитди, бироқ мураббий нима учун бундай деганини тушунмади. Бир неча кундан сўнг нега ундай деганини аниқлаштириб, шундай деб жавоб берди: "Бесўнақай?! Тўғри, мен Мессидек буюк ўйинчи эмасман. Аммо имкониятларимни юқори баҳолайман, мен ҳам кўп нарсага қодирман”.

5. Ижара муддати тугаганидан сўнг, колумбиялик Неаполга қайтди. Ўша вақт унинг фаолиятидаги энг қийин давр бўлди: "Неаполда ўтган икки ой мен учун жуда қийин кечди. Жамоа билан бирга шуғулланишга менга руҳсат беришмасди. Шунинг учун, ёлғиз ўзим шуғулланардим. Ҳаттоки, мени кўришни ҳам исташмасди. Бироқ клуб президенти А Серия клублари мени харид қилиши борасида менга жуда юқори нарх белгилаб қўйди. Бахтимга, "Сампдория" неаполликлар билан келиша олди. Шундан сўнг, мен Генуя томон йўл олдим". Сапата янги клубда ўзини қайтадан кашф этди. 2017/18 йилги мавсумда 11та гол урди. "Мен Генуяда чиройли ўйинлар кўрсата олдим. Ўзимга бўлган ишончим ҳам ортди. Бунинг учун мураббий Жампаолодан миннатдорман”.

6. Аммо Дуван у ерда ҳам узоқ қолмади — 2018 йил ёзда "Аталанта" кучли марказий ҳужумчини Бергамога олиб келиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Сапатанинг трансфер суммаси клуб тарихидаги рекорд натижа бўлди: 2 йиллик ижара ҳақи 12 миллион евро. Бундан ташқари, бергамоликлар 2020 йилда "Сампдория" ҳисобига яна 14 миллион евро ўтказиб беришлари керак. Икки клуб ўртасидаги шартномада белгиланган турли бонуслар билан биргаликда умумий сумма 30 миллион еврони ташкил қилади.

7. Туриннинг "Ювентус" клубини мағлубиятга учратиб, Сапата "Аталанта" тарихидаги рекорд натижани қайд этди: унга қадар ҳеч ким кетма-кет 9 ўйинда гол урмаган эди.

8. Дуван Сапата доим карьерасини биринчи ўринга қўйган. Масалан, у севгилиси Норага 12 январь куни уйланган. Нега айнан қишда деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Сабаби, футболчи тўй туфайли битта ҳам баҳсни ўтказиб юборишни истамаган. Шунинг учун, қишки таътил уйланиш учун энг қулай фурсат деб ҳисоблаган.

9. Кўпчилик "Милан" ҳимоячиси Кристиан Сапата билан Дуван Сапатани адаштиради. Баъзилар шунчаки фамилияси бир хил дейди. Тасодифлар тасодифан бўлмайди деганларидек, улар ака-укадек бир-бирига ўхшайди. Сиз-чи нима деб ўйлайсиз, улар ўхшашми?!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика