UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  40 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди Янгиликлар

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди

Кеча Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрган эди.

Бугун меҳмонлар шаҳримиздаги "Бунёдкор" стадионига ҳам боришди. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган мазкур ўйингоҳ 50дан ортиқ секторларга эга ва 34 минг томошабинга мўлжалланган. Делегация аъзолари стадиондаги шароитларни кўздан кечириш давомида футболчилар ва томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан танишишди. Стадиондаги "Футбол тарихи" музейидаги экспонатлар ва ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов билан учрашувдан делегация аъзолари, айниқса, мамнун бўлдилар. Рустами Эмомали музейни томоша қилар экан "Пахтакор" жамоасида тўп терган тожикистонлик фахрий футболчи Нуриддин Амриевнинг фотосуратларини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқот давомида Рустами Эмомали Осиё давлатлари орасида футболни янада ривожлантириш, Марказий Осиё футбол жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш фикрини билдирди.


Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Рустами Эмомали 2019 йилнинг апрель ойидан буён Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади. Самимий руҳда ўтган суҳбат жараёнидан кейин Душанбе шаҳри раисига 7-рақамли футболка ва Равшан Эрматовнинг дастхати туширилган сариқ ва қизил карточкалар совға қилинди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика