Дуглас Перейра: «Барселона»да қоламан ва ҳеч қаерга кетмайман»

Aziz Tukhtamuradov
27 авг 2014, 21:47
«Барселона» ҳимоячиси Дуглас Перейра клубга келиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шундай кучли клубга ўтганимдан хурсандман, бу ерда барча ўйнашни орзу қилади. Умид қиламанки, ўзимни кўрсата оламан.

Бразилиянинг энг машҳур клубларидан бири бўлган «Сан-Паулу» сафида ўйнадим. Янги клубим сафида совринлар ютишни истайман.

Рақобатдан қўрқмайман, Дани Алвес ва Мартин Монтойя яхши футболчилар, аммо барчасини мураббий ҳал қилади.

Агентларим «Барселона» билан келишиб олишди, ижарага кетмайман, шу ерда қоламан», – дейди Дуглас Перейра.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›