Дуглас Коста фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
10 фев 2021 13:02
Янгиликлар
Дуглас Коста фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Бавария"да ижара асосида ўйнаётган "Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
30 ёшли вингерга "Лидс" клуби даъвогарлик қилмоқда. Клуб агар жамоадан Европанинг топ-клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган Рафинья тарк этса, Коста билан шартнома имзолашга уриниб кўради.
Бразилиялик Дугласнинг "Бавария" билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг ёзида якунига етади.
Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар