Дуглас Коста 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
10 фев 2020 20:58
Янгиликлар
Дуглас Коста 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста А Серия доирасида "Верона"га қарши ўйинда жароҳатланди.
Тиббий текширувлардан кейин 29 ёшли бразилияликда чап оёқ сон қисми орқа соҳаси жароҳатлангани маълум бўлди. Унинг тўлиқ тикланиши учун 15-20 кун вақт кетади.
Шу орқали Коста А Серия доирасида "Милан", "Брешия", СПАЛ, шунингдек, ЕЧЛ 1/8 финалида "Лион"га қарши илк ўйинда қатнаша олмаслиги мумкин.
2,5 мавсум давомида футболчи жамоанинг 39 ўйинини жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 13 ўйинда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар