UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли" Янгиликлар

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли"

ОЧЛ "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Драган Скочич ва футболчи Леонард Мисарич иштирок этишди.
- Дастлабки турдан кейин гуруҳдаги ҳолат борасида гапириб ўтсангиз?
- Биринчи турдан сўнг бирор аниқ фикр билдириш қийин. Гуруҳда кучли ва юқори даражадаги жамоалар йиғилишган. Мусобақа энди бошланди ва ҳамма кураш олдинда. Рақибларимизнинг дастлабки учрашуви ўйинга мос тарзда кечмади. "Локомотив" ўйин дебютида бироз бўшашди ва голлар ўтказиб юборди. Аммо "темирйўлчилар" учрашувни яхши ўтказишди дея оламан.

- Жамоа сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Мавсум бошида бунақанги ҳолатлар юз бериб туради. Аввалги 3 ойда биз мағлубият нималигини билмаганмиз. Охирги учта ўйиннинг натижаси муҳим аҳамият касб этмайди ва биз бунга эътибор қаратмаймиз.

- Эртага "Фулад" ўз дарвозасини қуруқ сақлай оладими? Чунки "Локомотив" сафидаги ҳужумчилар анча тезкор ва жамоа ҳам шунга мос ҳужумкор ўйнайди.
- Мен бошқача айтган бўлардим, "Локомотив" ўз дарвозасини муносиб ҳимоя эта оладими? Чунки бизнинг ҳужумчиларимиз ҳам кераклигича тезкор ва хавфли ўйнашади.

- "Фулад" жамоаси ОЧЛнинг сафарги ўйинларида жами бир маротаба ғалаба қозонган. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- "Фулад"ни у пайтда турли мураббийлар бошқаришган ва футболчилар ҳам бошқа бўлган. Шу боис аввалги натижаларимиз ҳозир муҳим эмас.


Леонард Мисарич
: Осиё чемпионлар лигаси жиддий ва қийин турнир. Эртанги ўйинга ўз режамиз бор ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоамизнинг кучига ишонган ҳолда шуни айтишим мумкинки, сафардан керакли натижа билан қайта оламиз. Майдон билан танишиб чиқдим. Сифати қониқарли даражада экан.  Эртага чиройли ва томошабоп футбол кўрамиз деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика