UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли" Янгиликлар

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли"

ОЧЛ "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Драган Скочич ва футболчи Леонард Мисарич иштирок этишди.
- Дастлабки турдан кейин гуруҳдаги ҳолат борасида гапириб ўтсангиз?
- Биринчи турдан сўнг бирор аниқ фикр билдириш қийин. Гуруҳда кучли ва юқори даражадаги жамоалар йиғилишган. Мусобақа энди бошланди ва ҳамма кураш олдинда. Рақибларимизнинг дастлабки учрашуви ўйинга мос тарзда кечмади. "Локомотив" ўйин дебютида бироз бўшашди ва голлар ўтказиб юборди. Аммо "темирйўлчилар" учрашувни яхши ўтказишди дея оламан.

- Жамоа сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Мавсум бошида бунақанги ҳолатлар юз бериб туради. Аввалги 3 ойда биз мағлубият нималигини билмаганмиз. Охирги учта ўйиннинг натижаси муҳим аҳамият касб этмайди ва биз бунга эътибор қаратмаймиз.

- Эртага "Фулад" ўз дарвозасини қуруқ сақлай оладими? Чунки "Локомотив" сафидаги ҳужумчилар анча тезкор ва жамоа ҳам шунга мос ҳужумкор ўйнайди.
- Мен бошқача айтган бўлардим, "Локомотив" ўз дарвозасини муносиб ҳимоя эта оладими? Чунки бизнинг ҳужумчиларимиз ҳам кераклигича тезкор ва хавфли ўйнашади.

- "Фулад" жамоаси ОЧЛнинг сафарги ўйинларида жами бир маротаба ғалаба қозонган. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- "Фулад"ни у пайтда турли мураббийлар бошқаришган ва футболчилар ҳам бошқа бўлган. Шу боис аввалги натижаларимиз ҳозир муҳим эмас.


Леонард Мисарич
: Осиё чемпионлар лигаси жиддий ва қийин турнир. Эртанги ўйинга ўз режамиз бор ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоамизнинг кучига ишонган ҳолда шуни айтишим мумкинки, сафардан керакли натижа билан қайта оламиз. Майдон билан танишиб чиқдим. Сифати қониқарли даражада экан.  Эртага чиройли ва томошабоп футбол кўрамиз деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика