UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  3 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  26 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Достонбек Турсунов: "Жанубий Кореяга кетишим мумкин эди" Янгиликлар

Достонбек Турсунов: "Жанубий Кореяга кетишим мумкин эди"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган Достонбек Турсунов 2018 йилги мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафида бошлади.

Суперлиганинг дастлабки турида "Нефтчи" "Насаф" билан ўз уйида дуранг ўйнади - 0:0. Иккинчи турни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди, бу ўйин ҳам худди шу ҳисобда тугади. Биз мана шу ўйинлардан кейин Турсунов билан суҳбатлашдик.

- Суперлига бошланишига оз қолганидагина "Нефтчи"да пайдо бўлдингиз...

- Осиё чемпионатидан кейин менда хориж клубларидан таклиф бўлганди. Аниқроқ айтсам Жанубий Кореядан қизиқиш бор эди. Аммо агар ушбу клубга ўтсам олимпия терма жамоасида ўйнай олмаслигим аниқ эди. Сабаби биласиз клублар фақат миллий терма жамоа ўйинчиларини қўйиб юборишади. Олимпия терма жамоасига эса қўйиб юбормайди. Шу боис Ўзбекистонда қолишга қарор қилдим. Бу орада "Нефтчи" раҳбарияти менга яхши таклиф билан чиқди. Бу таклифни қабул қилдим ва Фарғонага қайтдим.

- Икки ўйин, икки дуранг. "Нефтчи" учун мавсум қандай бошланди?

- Мавсум яхши бошланди дея оламан. Дастлабки икки турда икки марта дуранг ўйнаб 2 очко олдик. Суперлигада фақат биз гол ўтказмадик. Бу албатта қувонарли ҳолат. Бунда фақат ҳимоячи ёки дарвозабоннинг эмас бутун жамоанинг хиссаси бор. Сабаби биз бир жамоамиз. Ғалаба ҳам, мағлубият ҳам жамоаники.

- "Насаф" билан илк учрашув нима билан ёдда қолди?

- "Насаф" билан баҳсга жуда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Мавсумнинг илк ўйини, очилиш баҳсини ўз майдонимизда минглаб мухлислар қаршисида ҳаракат қилдик. "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Мана кўрдингиз биздан кейин Қаршида "Ал Садд"дек клубни мағлуб этди. Биз "Насаф" билан дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз.


- Ўша ўйинда терма жамоадаги дўстингиз Дониёр Нарзуллаев билан тўқнашув ҳам бўлганди...

- Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дониёр Нарзуллаев билан дўстмиз. Ўша вазиятда Дониёрни кўрмай қолдим. Фақат тўпга зарба бериш ҳақида ўйладим. Шукурки барчаси ортда қолди, унга қўнғироқ қилдим. Ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди, шифокорлар унга майдонга қайтишга рухсат беришди. Дониёрдан ва унинг яқинларидан узр сўрайман.

- Жиззахда ўтган иккинчи тур ҳақида нима дея оласиз?

- "Сўғдиёна" билан ўйинга биз ғалаба учун боргандик. Улар учун очилиш ўйин эди. Жиззахликлар ҳам бор кучлари билан ўйнашларини билардик. Вазифамиз гол ўтказмаслик эди ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Бир очко ҳам олтинга тенг бўлди деб ҳисоблайман. Учрашув вақтида кучли шамол бўлди, бундан ташқари бир неча бор прожекторлар ўчиб қолиши ноқулайлик туғдирди. Футболчилар қисқа танаффуслар туфайли "совуб" қолишади.

- Сизнингча ўша баҳсда "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Биз икки очко йўқотди деб ҳисоблайман. Агар об-ҳаво яхши бўлганида биз ғалаба қозонардик деб ўйлайман. Майдон ҳолати яхши эди. Мухлислар ҳам кўп келишди. Фақат шамол қийинчилик туғдирди. Фаолиятим давомида бунчалик кучли шамолда ўйнамагандим, аммо бу қорда ўйнагандан кўра яхшироқ (кулади).

- Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе Сенегал ва Марокаш билан ўртоқлик ўйинлари учун кенгайтирилган рўйхатга сизни ҳам киритди. Нима деб ўйлайсиз якуний рўйхатда бўласизми?  

- Аввало кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олганимдан хурсандман. Олдимизда иккита терма жамоанинг ўйини бор. Олимпия терма жамоаси Андижонда ва Фарғонада Кения билан ўйнайди, миллий терма жамоа эса Африкада Сенегал ва Марокаш билан куч синашади. Қайси терма жамоага чақиришса ҳам мен бор кучим билан ўйнайман. Шахсан ўзим миллий терма жамоада кучимни синаб кўрмоқчиман. Лекин олимпия терма жамоасига чақирув олсам ҳам бунан ранжимайман.


- Суперлиганинг 3-турида "Бунёдкор" билан ўйнайсизлар. Миржалол Қосимов жамоасининг кайфияти яхши. Улар ўтган турда "Пахтакор"ни мағлуб этишди.

- "Бунёдкор"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этганидан хабаримиз бор. Ушбу клуб ҳам кучли, аммо ўз майдонимизда ғалаба учун ўйнаймиз. Дастлабки икки турда гол ура олмадик ва юта олмадик. "Бунёдкор" билан ўйинда ниҳоят тўп киритишимизга ва ғалаба қозонишимизга умид қиламан.

- Кўпчиликда айни пайтда бош мураббий кимлиги қизиқтирмоқда.Бу борада турли номлар айтилмоқда. Жамоада натижа учун ким жавоб беради, ким кўрсатма беради?

- Абдумалик Ҳакимов. Бундан ташқари Баҳром Ҳайдаров, Сергей Ковшов ва Илҳом Қобилов каби мураббийлар жамоани яхши натижалар сари бошлашмоқда.

- "Нефтчи"даги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Легионерлар яхши савияда эканлигини кўриниб турибди. Дарвозабон Виталий Мирний Жиззахда майдонга тушиб ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатди. Бир неча бор жамоамизни голдан қутқарди. Вячеслав Сушкин ҳам яқин орада голлар уриб мухлисларимизни хурсанд қилади деб ўйлайман.

Шу ўринда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Стадионга келинг ва "Нефтчи"нинг ғалабаларига ўз хиссангизни қўшинг. Зеро футбол мухлислар учун.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика