UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  7 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик" Янгиликлар

Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Фарғонада "Нефтчи" Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди. Муросасиз ва курашларга бой ўтган учрашувда омад Асрор Алиқулов шогирдларига кулиб боқди. Учрашувдан сўнг "Машъал" дарвозабони Достон Тўхтабоев фикрларини билдирди.

- "Нефтчи"га қарши учрашувда жамоангиз қандай ўйин намойиш этди? Беллашувда нималар ҳал қилувчи омил бўлди, деб ўйлайсиз?

- Ушбу ғалаба билан "Машъал" мухлисларини табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин бўлиши аниқ эди. Биз учун ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. "Нефтчи" ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Шунга қарамай муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар зарур кўрсатмаларни беришди. Биласизми, ўзимизга бўлган ишонч янада яхшиланди. Юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандман.

- "Нефтчи"нинг асосий устунликларини зарарсизлантиришда жамоангиз қандай ёндашувни танлади?

- Рақибимиз стандарт вазиятларда хавфли ҳисобланарди. Улар ўйин давомида ҳам буни бизга қўллашга уринишди. Лекин биз бунга тайёр эдик, жамоавий ҳаракатларимиз орқали бунга эришдик. Майдонда ҳар томонлама тўғри ўйнадик деб ўйлайман.

- Мавсум бошида Про лигага қайтган "Машъал" ҳозир Суперлига етакчиларига қарши ҳам муваффақият қозонмоқда. Жамоанинг ҳақиқий салоҳияти энди намоён бўлаяптими?

- Тўғри, кучли жамоалардан очко олишга, ютишга ҳаракат қилмоқдамиз. Буни уддалаяпмиз ҳам. Нафақат кучли рақиб балки ҳамма жамоага қарши жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Шароитларни яратиб бераётган клубимиз раҳбарларига ҳам алоҳида раҳмат айтган бўлардим. 

- Келгуси мақсадлар ва режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз."Машъал" олдига қандай марраларни қўйган?

- Мақсадимиз Суперлигада мавсумни 7-ўринни якунлаш. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, очколар қўлга киритиш бизни янада олдинга силжитиб бораверади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика