UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  4 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  2 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  1 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  7 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  13 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  5 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  11 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4

Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик" Янгиликлар

Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Фарғонада "Нефтчи" Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди. Муросасиз ва курашларга бой ўтган учрашувда омад Асрор Алиқулов шогирдларига кулиб боқди. Учрашувдан сўнг "Машъал" дарвозабони Достон Тўхтабоев фикрларини билдирди.

- "Нефтчи"га қарши учрашувда жамоангиз қандай ўйин намойиш этди? Беллашувда нималар ҳал қилувчи омил бўлди, деб ўйлайсиз?

- Ушбу ғалаба билан "Машъал" мухлисларини табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин бўлиши аниқ эди. Биз учун ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. "Нефтчи" ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Шунга қарамай муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар зарур кўрсатмаларни беришди. Биласизми, ўзимизга бўлган ишонч янада яхшиланди. Юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандман.

- "Нефтчи"нинг асосий устунликларини зарарсизлантиришда жамоангиз қандай ёндашувни танлади?

- Рақибимиз стандарт вазиятларда хавфли ҳисобланарди. Улар ўйин давомида ҳам буни бизга қўллашга уринишди. Лекин биз бунга тайёр эдик, жамоавий ҳаракатларимиз орқали бунга эришдик. Майдонда ҳар томонлама тўғри ўйнадик деб ўйлайман.

- Мавсум бошида Про лигага қайтган "Машъал" ҳозир Суперлига етакчиларига қарши ҳам муваффақият қозонмоқда. Жамоанинг ҳақиқий салоҳияти энди намоён бўлаяптими?

- Тўғри, кучли жамоалардан очко олишга, ютишга ҳаракат қилмоқдамиз. Буни уддалаяпмиз ҳам. Нафақат кучли рақиб балки ҳамма жамоага қарши жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Шароитларни яратиб бераётган клубимиз раҳбарларига ҳам алоҳида раҳмат айтган бўлардим. 

- Келгуси мақсадлар ва режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз."Машъал" олдига қандай марраларни қўйган?

- Мақсадимиз Суперлигада мавсумни 7-ўринни якунлаш. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, очколар қўлга киритиш бизни янада олдинга силжитиб бораверади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика