UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  103 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Достонбек Ҳамдамов: “Биргина соврин билан тўхтаб қолмоқчи эмасман” Янгиликлар

Достонбек Ҳамдамов: “Биргина соврин билан тўхтаб қолмоқчи эмасман”

Айни пайтда Қатар мамлакатида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

15 январь куни терма жамоамиз футболчилари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди. “Бунёдкор” матбуот хизмати олимпия терма жамоасидаги “Бунёдкор” вакилларининг фикрлари билан қизиқди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамовнинг дастлабки учрашув ва кейинги баҳс олдидан билдирган фикрлари қуйидагича янгради.

- Мусобақа биз учун омадсиз бошланди. Жанубий Корея термаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланса-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Ҳозирги пайтда мағлубиятни унутганмиз. Энди олдимизда турган баҳслар ҳақида ўйлаяпмиз. Айни пайтда бор эътиборимизни Ироқ билан бўладиган учрашувга қаратганмиз. Умид қиламанки, Ироқ термасини мағлубиятга учратиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси учун аталган совринни қабул қилиб олдим. Мен биргина бу ютуқ билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ҳали олдинда жуда кўплаб учрашувлар бор. Ўзимни яхши сифатларимни кўрсатиб, янада юксак марраларни забют этишга ҳаракат қиламан, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика