UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Достон Турсунов: “Голимни Азиз Ғаниевга бағишлайман” Янгиликлар

Достон Турсунов: “Голимни Азиз Ғаниевга бағишлайман”

Кеча Суперлига 11-тур учрашувларига старт берилди.

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафарда Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди ва дуранг натижа қайд этди 1:1. Ушбу учрашувда “Нефтчи” клуби ҳимоячиси Достон Турсунов рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Учрашув якунланганидан сўнг, Достон Турсунов билан боғланиб Суперлига баҳслари ҳақида суҳбатлашдик. 


- “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувда рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилиб жамоангизни мағлубиятдан қутқариб қолдингиз. Ушбу учрашув қай даражада қийин кечди?

Водий дербиси қай даоражада кучайганини баарча билса керак. Биз ҳам маъсулиятни ҳис қилиб майдонга чиқдик. Тўғриси, ғалаба биз учун жуда ҳам зарур эди. Айни дамда бир очко ҳам олтинга тенг. 10 киши бўлиб қолишимизга қарамасдан жамоамиз билан ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. Рақиб жамоа дарвозасини гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. Тўғрисини айтсам, гол уришимни сезгандим. “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувдан олдин “Насаф” жамоаси футболчиси Азиз Ғаниев менга қўнғироқ қилиб бугун гол уришимни айтганди. Ғаниевни кўнгли сезганми билмадим, лекин мана шу сўзни Ғаниевдан эшитганим учун ўзимда ҳам қандайдир гол уришга ишонч пайдо бўлди. Ўзим ҳам гол уришимни сезгандим. Ушбу голимни Азиз Ғаниевга бағишлайман. Бундай бўлишини ўзим ҳам кутмаган эдим. Гол урганимдан сўнг бошқача туйғу пайдо бўлди. Жамоадошларим ҳам мени қўллаб-қувватлашди. “Нефтчи”ни мағлубиятдан олиб чиқиб кетганимдан хурсандман. 

- Водий дербиси ҳар сафар қизиқарли ўтган дея таъкидлаб ўтдингиз. “Нефтчи” жамоаси нима учун ғалаба қозона олмаяпти?

- Жамоамизнинг ички муҳити аъло даражада. Жамоамизнинг ўзагини ёшлар ташкил этади. “Нефтчи”да Анвар Бердиев, Шукурали Пўлатов каби тажрибали бўлган футболчилар ёшларга ўз ёрдамларини аямаяпти. Қўлдан келганча керакли маслахатлар беряпти. Бизга биргина ғалааба етишмаяпти. Битта ўйинда ғалабани қўлга киритсак йўлимиз очилиб кетади. Сабаби, ҳар ўйинда очко йўқотганимиз учун жамоадошларим ҳам руҳий тушкунликка тушиб қолган. Биргина ғалаба етишмаётганини барча тушуниб турибди. 

- Мураббийлар қай даражада ишлашмоқда?

Жамоада тўрт нафар савияли мураббийлар ишламоқда. Баҳром Ҳайдаров бироз бетоблиги сабабли ўйинларга келмаётган эди. Жамоадаги мураббийларнинг барчаси бир ёқадан бош чиқариб биргаликда иш олиб боришади. Энди  “Насаф” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

- “Нефтчи” жамоаси мавсумни омадсиз бошлашига нима сабаб бўлди?

Мавсумни яхши бошлаган эдик. “Насаф”, “Сўғдиёна” жамоалари билан дуранг ўйнаган эдик. Юқорида айтиб ўтганимдек бизга биргина ғалаба етишмаяпти. Ўтган йили “Нефтчи” жамоаси мусобақа жадвали қуйи поғонани эгаллаб биринчи лигага равона бўлганди. Лекин, “Цементчи” ва “Нефтчи” жамоаларининг қай бири суперлигада иштирок этиши сўроқ остида турганди. Қайси жамоа суперлигада иштирок этишини аниқлагунга қадар вақт кўп кетиб қолди. Чемпионат бошланишига 20 кун қолганида “Нефтчи” суперлигада иштирок этади деган қарор қабул қилинди. Шундан сўнг дарров футболчилар йиғинга жалб қилинди. Тўғрисини айтсам, “Нефтчи” 20 кунда йиғилган жамоа. Агарда қишки йиғин пайтида вақтимиз бироз кўпроқ бўлганида балки бошқача бўлиши мумкин эди. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлиб кетади. 

- Бу йилги чемпионатимиз қай даражада қизиқарли ўтмоқда?

Бу йилги суперлига баҳслари аввалгиларига қараганда анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтмоқда. Энг асосийси мухлислар стадионларга қайтишмоқда. Барча жамоалар ҳар бир очко учун  кураш олиб бормоқда. Қандай ўйин бўлишини ҳеч ким билмаяпти. “Навбаҳор” гранд жамоаларни бирин-кетин мағлубиятга учратмоқда. Биз ҳам “Навбаҳор”га қарши баҳсда дуранг ўйнаб келдик. Бу йилги чемпионатимизнинг савияси анча кучайган.

- “Нефтчи”нинг омадсиз иштирокидан мухлислар норозилик билдиришмаяптими?

Мағлубиятга учраб очколар йўқотяпмиз, шунда ҳам мухлисларимиз бизни қўллаб –қувватлаб туришибди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман. Биз ўз ўйинимизни топиб ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Насиб қилса иккинчи даврани ғалабалар билан бошлаймиз, деган умиддаман. 

- Бошқа жамоалардан сизга таклифлар бўляптими?

- Таклифлар бор. Лекин, “Нефтчи” жамоасида ўйнаш ўзимга ёқади. Сабаби, шу ерда туғилиб ўсганман. Терма жамоа таркибига қўшилишимга “Нефтчи” жамоасининг ҳиссаси катта. “Нефтчи”ни бундай ҳолатда ташаб кетолмасдим. Гранд жамоаларда фаолият олиб бориш ҳар бир футболчининг орзуси. Бир пайтлар “Нефтчи” ҳам гранд жамоалардан бири бўлган. Биз ўша даврдаги гранд жамоани қайтармоқчимиз.

- “Нефтчи”нинг бундан аввалги раҳбарияти Юрий Вазгенович Саркисянга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганди. Янгиланган “Нефтчи” жамоаси раҳбарияти, футболчилар мавсум аввалида Юрий Вазгенович Саркисян билан учрашганмиди?

- Суперлигани бошлашимиздан аввал Юрий Вазгенович билан мураббийларимиз учрашиб уларнинг дуосини олганди. Юрий Вазгенович Саркисян мавсум аввалида янгиланган “Нефтчи” жамоасига омад тилаган. 

- Кейинги турда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу учрашув олдидан қандай фикр билдирасиз?

Албатта, кейинги турда “Насаф” жамоасига қарши жуда ҳам қийин бўлган учрашувни ўтказамиз. Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз. “Насаф”да терма жмоадаги жамоадошларим Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Ислом Кенжабоев каби кучли футболчилар фаолият олиб боришади. Ушбу футболчиларга қарши ўйнаш ҳам қийин, ҳам қизиқарли бўлади.

- Мухлисларга тилакларингиз

Шундай вазиятда бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Биз фақат мухлислар учун ўйнаймиз. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика