UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  3 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Достон Турсунов: “Албания яхши таассурот қолдирди” Янгиликлар

Достон Турсунов: “Албания яхши таассурот қолдирди”

U-19 ёшлар терма жамоамиз айни дамда Туркиянинг Истанбул шаҳрида навбатдаги хориж йиғинини ўтказмоқда.
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар терма жамоамиз куни кеча Албания ёшлар терма жамоасига қарши синов-назорат учрашувини ўтказди. Унда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Достон Турсунов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи вакиллари шу куни бехато ўйин кўрсатди. Ўйиндан сўнг “Нефтчи” ҳимоячиси Турсунов билан суҳбатлашдик.

- Достон, U-19 ёшлар терма жамоамизнинг Туркияда ташкил этган йиғини қандай ўтмоқда?

- Худога шукур, ҳаммас яхши. Йиғин мураббийларнинг режаси бўйича ўтмоқда дейиш мумкин. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ куч билан астойдил тер тўкмоқда.

- Албания ёшлар терма жамоасига қарши кечган назорат баҳси хусусида нима дейсиз?
- Ўйин яхши бўлди. Шу куни рақибдан кучлироқ ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бунинг натижасида ғалабага эришдик. Ўзим учрашувда 70-дақиқа ҳаракат қилдим. Мураббийлар барча футболчиларга имконият берди.



- Албаниянинг кучли томонлари нима бўлди?
- Албания ўз номи билан Европа вакилидир. Учрашув давомида бу нарса билиниб турди. Шахсан менда Албания яхши таассурот қолдирди. Бу рақибга қарши эртага яна иккинчи синов-назорат баҳсини ўтказамиз.  

- Учрашувдан сўнг мураббийлар нима деди?
- Одатдагидек йўл қўйилган камчиликларни айтиб, уларни бартараф этишимиз учун кўрсатмалар берди. Лекин жиддий эътирозлар бўлмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика