UZ

Сўнгги янгиликлар

Достон Ҳамдамов нега "Ал Наср" билан ўйинда қатнашмади? Янгиликлар

Достон Ҳамдамов нега "Ал Наср" билан ўйинда қатнашмади?

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 18-тур баҳслари давом этмоқда.

Бироз аввал "Хатта" жамоаси меҳмонда "Ал Наср"га имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов иштирок этмади. Бунинг сабалари билан қизиқиб кўрдик.

Хабарингиз бор, Достоннинг трансфер ҳуқуқи айнан Дубайнинг "Ал Наср" жамоасига тегишли. У "Хатта" таркибида ижара асосида тўп тепяти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, томонлар ўртасида тузилган ижара шартномасида Достонни ўзаро ўйинларда ўйнатмаслик ҳақида банд бор экан. Футболчимизнинг соғлиги билан ҳеч қандай муаммо йўқ. У кейинги тур баҳсларида яна ўз жамоасига ёрдам беришда давом этади.

Жалолиддин Машарипов ва Отабек Шукуровнинг ўйинини кузатиш учун ҲАВОЛА        

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика