UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Ал Иттиход" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 19:40Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:3 (матнли трансляция)  47 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  17 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда Янгиликлар

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Дўстлик” терма жамоалар марказига ташриф буюрди.

Даставвал мазкур марказдан ўрин олган объектлар, жумладан, машғулот майдончаси ва стадион лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари билан танишилди. Объектдан ўрин оладиган 2 та гибрид ва 2 та сунъий қопламали футбол майдонларини халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, уларнинг дринаж тизимларини тўғри созлаш, келгусида чимларни сақлаш ва парваришлар учун керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, терма жамоалар футбол марказининг тиббий-тикланиш, ётоқхона ва ошхонасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди. Шаҳарчада кутубхона, ресторан ҳамда яшил ҳудуд ташкил этиш лойиҳаси ўрганилиб, инфратузилмадан ўрин олган кейинги режалари муҳокама қилинди.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика