Дортмунднинг "Боруссия" клуби Хедира ва тер Штегенни нишонга олган

Aslanov Jasurbek
13 фев 2015, 10:28
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедира ва "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга қизиқиш билдиряпти.

Хедира ҳозирда "Қироллик клуби"да оғир дамларни бошидан ўтказяпти. Германия терма жамоаси футболчисига бу мавсумда жароҳатлар ҳалақит берди. Бундан ташқари у Роналдунинг байрам кечасида иштирок этгани учун "Реал"дан ҳайфсан олди. Хедиранинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2015 йилнинг ёзида якунланади. "Барселона" тер Штегенни бошқа жамоага бергиси йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com